$
12555.16 UZS
-25.11
147.69 UZS
2.94
13430.25 UZS
-16.8
33° Кечаси 22°

Президент Жиззахдаги BYD заводининг фаолияти билан танишди

13:56 / 27.06.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Жиззах вилоятига келиб, “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.Бу ҳақда Президент матбуат котиби хабар берди.

Мазкур завод шу йил январда давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида ишга туширилган эди. Бу қиймати 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50 минг дона электромобиль ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бунинг учун қўшма корхона замонавий саноат инфратузилмаси билан таъминланди. Қарийб 2 километр темир йўл тортилди. Ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун бутловчи қисмлар омбори, 1 минг 200 та контейнер сиғимига эга логистика маркази қурилган.

Заводга Хитойдан роботлаштирилган тизимлар ва ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилган. Электромобилнинг геометрик ўлчамларини юқори аниқликда текширувчи лаборатория ташкил қилинган.

Президент ушбу имкониятларни кўздан кечирди, хитойлик шериклар билан суҳбатлашган.

Ҳозирда бу ерда Chazor ва Song Plus Champion моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйган.

Шу ерда давлат раҳбарига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ахборот берилган.Келгуси йилларда заводда моделлар қаторини кенгайтириш режалаштирилган. Қиймати 300 миллион долларлик иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, 500 миллион долларлик учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.

Режалар улкан, иш шунга яраша жадал. Электромобиллар сони ортиши билан маҳаллийлаштириш даражаси ҳам босқичма-босқич ошириб борилади. Энг аввало, бампер, ойна, лак-буёқ, пластик қисмларни ўзимизда тайёрлаш йўлга қўйилади. Кейинчалик аккумулатор, электр двигатель, алюминий қисмлар, шиналар, ўриндиқлар ишлаб чиқаришга ўтилади.

Мазкур янги тармоқда рақобатбардош бўлиш учун инновация ва етук мутахассислар керак. Шу боис таълим ва ривожланишга қаратилган “Р&Д маркази” ташкил этиш, илм ва муҳандислик ютуқларини изчил қўллаб бориш зарурлиги таъкидланди. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари орқали маҳсулот таннархини тушириш чоралари муҳокама қилинди. Истиқболдаги мақсад – минтақа бозорларига чиқиш.

Бугунги кунда корхонада 1 минг 200 киши ишлайди. Ўтган йили 200 нафар ходим “Узаутомоторс” заводларида малака оширган. Бу йил яна 92 нафар мутахассис Хитойнинг Циан ва Чанша шаҳарларида сифат назорати, технология, таъминот, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш каби йўналишларда малака оширади. Барча уч босқич жорий этилгач, иш ўринлари 10 мингтага етади.

 

 



														
														Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 1-3 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
18:22 / 29.06.2024

														
														30 июнь куни Республиканинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

30 июнь куни Республиканинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин.
16:20 / 29.06.2024

														
														“Ўзгидромет” ҳудудларни сел-сув босишидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” ҳудудларни сел-сув босишидан огоҳлантирди

Республиканинг Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийси бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудла…
15:36 / 29.06.2024

														
														Бухородаги боғчада эркак 5 ёшли болани уриб, жароҳатлади

Бухородаги боғчада эркак 5 ёшли болани уриб, жароҳатлади

Ҳолат болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
15:01 / 29.06.2024

														
														Зеленскийда “тинчлик режаси” бор

Зеленскийда “тинчлик режаси” бор

Россия билан музокараларни тақиқлаган ва Москванинг келишув бўйича таклифларини рад этган Зеленский бу йил маълум бир “тинчл…
13:05 / 29.06.2024

														
														Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади

Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенга…
12:05 / 29.06.2024

														
														Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Бу ҳақда Нью-Йоркдаги брифингда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик хабар берди.
10:16 / 29.06.2024

														
														Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва ха…
09:43 / 29.06.2024

														
														Ўзбекистон Президенти туркиялик компаниялар раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти туркиялик компаниялар раҳбарларини қабул қилди

Компаниялар томонидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.
21:01 / 28.06.2024

														
														29 июнь учун об-ҳаво маълумоти

29 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади.
20:54 / 28.06.2024

Бу ҳам қизиқ

Эрондаги президентлик сайловида Пезешкиян етакчилик қилмоқда

Эрондаги президентлик сайловида Пезешкиян етакчилик қилмоқда

Эслатиб ўтамиз, овозлар якуний санаб бўлингунга қадар ҳеч ким 50 фоиздан юқори овоз жамғара олмаса 5 июль куни иккинчи тур с…
10:54 / 29.06.2024
Қуёшда қолган пластик идишлардан фойдаланиш саратон касаллигига олиб келадими?

Қуёшда қолган пластик идишлардан фойдаланиш саратон касаллигига олиб келадими?

Замонавий дунёда пластик ҳамма жойда мавжуд ва унинг соғлиқ ҳамда атроф-муҳитга таъсири тобора аниқ бўлиб бормоқда.
18:02 / 29.06.2024
Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Бу ҳақда Нью-Йоркдаги брифингда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик хабар берди.
10:16 / 29.06.2024
Президент номи иккинчи босқичда маълум бўлади

Президент номи иккинчи босқичда маълум бўлади

Эрондаги президентлик сайловида ҳеч бир номзод 50 фоиздан юқори овоз тўплай олмагани аниқланди.
14:11 / 29.06.2024
Евро-2024нинг фаворити деб Испания терма жамоаси топилди

Евро-2024нинг фаворити деб Испания терма жамоаси топилди

Германия 2-ўринни эгаллаган бўлса, Австрия 3-ўринда қайд этилди.
20:42 / 28.06.2024
Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва ха…
09:43 / 29.06.2024
Қуддусдаги норозилик намойишлари: Исроил Бош вазирининг уйи ёнида минглаб одамлар йиғилди

Қуддусдаги норозилик намойишлари: Исроил Бош вазирининг уйи ёнида минглаб одамлар йиғилди

Қайд этилишича, намойишчилар орасида ёшлар ҳам кўп бўлган.
17:29 / 28.06.2024
Россиянинг сунъий йўлдоши Халқаро космик станция яқинида парчаланиб кетди

Россиянинг сунъий йўлдоши Халқаро космик станция яқинида парчаланиб кетди

Сунъий йўлдошнинг парчалангани ҳақидаги далил NASA ва АҚШ космик қўмондонлиги томонидан тасдиқланган.
09:42 / 29.06.2024
Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади

Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенга…
12:05 / 29.06.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!