$
12625.18 UZS
-14.63
146.62 UZS
-0.34
13505.16 UZS
-51.04
33° Кечаси 21°

Президент Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табригини йўллади

13:46 / 16.06.2024

"Муҳтарам ватандошлар!

Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Халқимиз ҳаётида эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик рамзи сифатида мустаҳкам қарор топган Қурбон ҳайити бугунги кунда биз учун барча соҳаларда инсон қадри етакчи ўринга чиқаётган Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар мазмунига нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани билан янада аҳамиятли бўлиб бормоқда.

Айниқса, маҳалла ва хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар ҳақида ғамхўрлик қилиш, ҳеч кимни меҳр ва эътибордан четда қолдирмасликка қаратилган эзгу ишларимизда муқаддас динимиз, унинг инсонпарварлик моҳиятини ўзида яққол ифода этадиган ушбу файзли байрам биз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилади, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Азиз дўстлар!

Қалбларимиз қувончга тўлган ушбу ёруғ кунларда кейинги йилларда мамлакатимизда азалий диний қадриятларимизни тиклаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш борасидаги улкан ишлар, юртимиз мўмин-мусулмонларининг ибодат арконларини, жумладан,
ҳаж ва умра зиёратларини эркин амалга оширишлари учун яратиб берилаётган қулай шароитлар ҳақида  сўз юритишимиз табиийдир.

Қисқа муддатда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий марказлари ташкил этилди. Абу Исо Термизий, Абу Муин Насафий, Султон Увайс Қараний, Сузук ота ёдгорлик мажмуалари тубдан обод қилинди. Янгитдан барпо этилаётган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом сивилизатсияси марказида қурилиш ва жиҳозлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Шулар қаторида шаҳар ва қишлоқларимизда кўплаб муҳташам масжидлар барпо этилмоқда.

Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртимиз мусулмонлари ҳаж амалларини бажардилар. Шу кунларда яна 15 минг нафар ватандошимиз икки муқаддас шаҳар – Макка ва Мадина зиёратига бориб, ўзларининг эзгу орзуларини амалга оширмоқдалар.

Пок ниятлар ижобат бўладиган мана шундай илоҳий лаҳзаларда уларнинг барчасига чин дилдан ҳаж ибодатларини тўлиқ адо этиб, юртимизга соғ-омон қайтиб келишларини тилаймиз.

Ҳайит байрами арафасида Маккаи мукаррамада бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, ҳурматли муфтийимиз шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан телефон орқали бўлган мулоқотимизда юртдошларимизнинг муқаддас ҳаж ибодатини мукаммал адо этишлари учун барча шароитлар яратилганини у киши алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Умид қиламизки, ҳожиларимиз Ватанимизга қайтгач, жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ҳамда оилалар тотувлигини кучайтиришда ибрат ва намуна кўрсатадилар.

Муҳтарам юртдошлар!

Мана шу қутлуғ лаҳзаларда турли заруратлар билан хорижий элларда бўлиб турган ватандошларимизни ҳам самимий табриклаб, уларга соғлик-омонлик, бахт ва омад тилаймиз.

Дунёнинг узоқ-яқин мамлакатларидаги диндошларимизга ҳам қизғин қутловлар йўллаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз.

Илоҳим, жаҳоннинг турли минтақаларида давом этаётган уруш ва жанжаллар тезроқ барҳам топсин! Ер юзида доимо тинчлик ва осойишталик барқарор бўлсин!

Азиз ва қадрли дўстлар!

Бугун биз кўпмиллатли халқимиз билан бирга Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Янги Ўзбекистон – бу янги ҳаёт, янги тараққиёт, бахтли келажак дегани.

Барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, бошлаган ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттирсак, бу улуғ мақсадга сўзсиз етамиз.

Фарзандларимизни албатта билимли, ҳунарли, одобли инсонлар, чинакам ватанпарвар авлод этиб вояга етказамиз.

Шу йўлда барчамизга бахт ва омад ёр бўлсин!

Эл-юртимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин!

Сиз, азизларни муқаддас Қурбон ҳайити билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Улуғ айём барчамизга муборак бўлсин!" - деган Шавкат Мирзиёев.



														
														25 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

25 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбек. истон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли …
17:20 / 24.06.2024

														
														Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказди

Тадбирда Мўғулистоннинг MCS Investment, Mongol Basalt, Tavan Bogd Group, Asia Pharma, Khanbogd Cashmere, Эрденезоо Trans, IC…
15:58 / 24.06.2024

														
														Мирзиёев Мўғулистон Президенти билан музокара ўтказди

Мирзиёев Мўғулистон Президенти билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат расмий делегаци…
14:00 / 24.06.2024

														
														Кўксарой қароргоҳида Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксарой қароргоҳида Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Қайд этилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган.
12:06 / 24.06.2024

														
														Самарқандда Ўзбекистон-Германия қўшма халқаро саломатлик фанлари олий мактаби очилди

Самарқандда Ўзбекистон-Германия қўшма халқаро саломатлик фанлари олий мактаби очилди

Таълим муассасасининг асосий мақсади соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали тиббиёт ходимлари ва бошқарув кадрларини тай…
10:35 / 24.06.2024

														
														Ўзбекистон импортидаги ТОП 10 давлатлар очиқланди

Ўзбекистон импортидаги ТОП 10 давлатлар очиқланди

Унга кўра энг юқори поғонани Хитой давлати эгаллаган.
09:43 / 24.06.2024

														
														24 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24-июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бў…
17:53 / 23.06.2024

														
														Бектемир туманининг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади

Бектемир туманининг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли еткази…
17:30 / 23.06.2024

														
														Урганч халқаро аэропорти 20 июндан 8 августгача ёпилди

Урганч халқаро аэропорти 20 июндан 8 августгача ёпилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.
16:29 / 23.06.2024

Бу ҳам қизиқ

Бу йил Ҳаж пайтида 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бу йил Ҳаж пайтида 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни Саудия Арабистони расмийлари эълон қилган баёнотга асосланиб Zakon.kz хабар берди.
17:53 / 23.06.2024
Ғазода муддати ўтган маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда

Ғазода муддати ўтган маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда

Ғазо секторидаги очлик ва юқумли касалликлар асосан болаларга таъсир қилаётгани айтилмоқда.
16:56 / 24.06.2024
“Ҳам пулни тўласин, ҳам жазосини олсин” – жабрланувчи

“Ҳам пулни тўласин, ҳам жазосини олсин” – жабрланувчи

Мазкур жараёнга жабрланувчиларнинг фикрини ўрганиш учун улардан бирининг хонадонига ташриф буюрдик.
11:44 / 23.06.2024
24 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24-июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бў…
17:53 / 23.06.2024
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кунда 75 та Украина дронларини уриб туширди

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кунда 75 та Украина дронларини уриб туширди

Россия ҳаво мудофааси тизимлари 75 та Украина дронлари ва 33 та RSZO снарядларини уриб туширди, дея хабар беради Россия Мудо…
15:39 / 23.06.2024
Туркиядаги боришингиз керак бўлган ажойиб эко-туристик боғ

Туркиядаги боришингиз керак бўлган ажойиб эко-туристик боғ

Атиргуллар ва лавандалар мамлакати
15:03 / 24.06.2024
Қуввати узоқ вақтга етадиган смартфон аниқланди

Қуввати узоқ вақтга етадиган смартфон аниқланди

Видеолар томоша қилиб, ўйин ўйнаганда, қўнғироқлар пайтида ҳам бу смартфоннинг аккумулятори панд бермаган.
10:44 / 24.06.2024
Винисиус Тобиас “Реал”ни тарк этди

Винисиус Тобиас “Реал”ни тарк этди

У “Кастиля” таркибида 61 ўйин ўтказиб, 14 голга ассистентлик қилган.
09:47 / 24.06.2024
Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдалидир

Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдалидир

Сут ишлаб чиқариш учун организм кунига тахминан 200-500 калория сарфлайди.
10:27 / 24.06.2024
Статистика: Аксарият аёллар биринчи фарзандини нечa ёшида дунёга келтирмоқда?

Статистика: Аксарият аёллар биринчи фарзандини нечa ёшида дунёга келтирмоқда?

Маълум бўлишича, дунё бўйича аёлларнинг биринчи фарзандни кўриш ёши анъаналар ва шароитга қараб фарқланади.
16:04 / 24.06.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!