$
12814.78 UZS
-14.29
123.50 UZS
-1.41
13442.70 UZS
97.9
18° Кечаси

Мирзиёев Мўғулистон Президенти билан музокара ўтказди

14:00 / 24.06.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Суҳбат аввалида Мўғулистон Президенти давлатимиз раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди.

Мамлакатимиз раҳбари олий мартабали меҳмон ва расмий делегациянинг барча аъзоларини дилдан қутлаб, Мўғулистон Президентининг илк давлат ташрифи Ўзбекистон-Мўғулистон кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги саҳифа очишини алоҳида таъкидлади.

Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасидаги алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Бугунги саммитга тайёргарлик доирасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар самарали бўлди. Шу кунларда Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг расмий очилиши бўлиб ўтади.

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, хавфсизлик соҳасида алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Мўғулистон Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлаган биринчи давлатлардан бири бўлгани ва тегишли баённомани имзолагани қайд этилди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини, энг аввало, талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш ҳисобига 5-10 баробарга ошириш учун салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Шу мақсадда ҳукуматларга товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш, Улан-Батор ва Тошкентда расмий савдо уйларини очиш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш ҳамда бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Бундан ташқари, икки давлат пойтахтларида ўзаро саноат кўргазмалари ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Давлатимиз раҳбари ўрта муддатли Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Ҳамкорликнинг бир қатор йўналишлари аниқлаб олинди.

Бу, аввало, геологик қидирув, хомашё ресурсларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, бу соҳада кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва турдош тармоқларда комплекс ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу борада Қорақалпоғистон, Наманган ва бошқа вилоятларда йирик чорвачилик комплексларини ташкил этиш бўйича аниқ режалар бор.

Мўғулистондан гўшт ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни импорт қилиш, шунингдек, Ўзбекистондан товуқ гўшти, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрланди.

"Ҳалол" стандартларига мувофиқ гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича кластер ташкил этиш ва минтақадаги мамлакатларга экспорт қилиш режалари қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, тери ва жунни чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича лойиҳалар таклиф этилди.

Бу йўналишларда, шу жумладан, чорвачилик соҳасида илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш лозимлиги таъкидланди.

Томонлар хусусий сектор лойиҳаларини амалга оширишга ва бизнес ташаббусларини илгари суришга кўмаклашишга келишиб олдилар.

Бугун Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари икки мамлакат бизнес доиралари вакиллари билан учрашув ўтказадилар. Улар томонидан янги лойиҳа таклифлари тайёрланган.

Тошкентда илғор технологик ечимлар асосида замонавий диагностика марказини очиш, енгил саноат, рақамлаштириш, фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар шулар жумласидан.

Янгидан тузилаётган Ишбилармонлар кенгашининг фаолияти ва қўшма бизнес форумлари мунтазам ўтказилиши бу борадаги режаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва солиққа тортиш принциплари тўғрисидаги асосий битимлар қабул қилинади.

Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш мақсадида ташриф давомида ҳаво ва автомобиль транспортида ташишлар тўғрисида муҳим битимлар қабул қилинади. Икки пойтахт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш масаласи ўрганилади.

Шунингдек, энг самарали ва қисқа, шу жумладан Қирғизистон ва Хитой орқали ўтадиган транспорт йўлакларини биргаликда таҳлил қилиш таклиф қилинди.

Иқтисодий кун тартибидаги барча масалаларни самарали илгари суриш учун Бош вазир ўринбосарлари даражасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Маданий-гуманитар алоқалар ва алмашинувларни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Турли йилларда Ўзбекистон олий ўқув юртларида таҳсил олган мўғулистонликлар дўстлик ва ҳамкорликнинг ҳақиқий кўприги бўлаётгани таъкидланди.

Энг нуфузли университетлар ўртасида академик алмашинувларни йўлга қўйиш, шунингдек, грантлар асосида иқтидорли мўғулистонлик талабаларни Ўзбекистонда ўқитишни қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди.

Эртага Тошкентда машҳур "Морин Хуур" мўғул оркестри иштирокида санъат усталарининг қўшма концерти бўлиб ўтади.

Икки мамлакат халқларини яқинлаштириш мақсадида Гуманитар ҳамкорлик дастурини тайёрлаш ва келгуси йилда Тошкент ва Улан-Баторда маданият кунларини ўтказиш таклиф қилинди.

Икки мамлакат ўртасида мавжуд визасиз тартибни инобатга олган ҳолда, қўшма дастурлар ва маҳсулотлар асосида туризм алмашинувларини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, спорт ва ёшлар соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Музокаралар якунида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тайёрлаш топширилди.

Давлатимиз раҳбари Президент Ухнаагийн Хурэлсухнинг самарали мулоқотни давом эттириш учун Мўғулистонга жавоб ташрифи билан келиш таклифини қабул қилди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурелсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Етакчилар Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

🔹Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;

🔹Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

🔹Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

🔹Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

🔹Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

🔹Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

🔹Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

🔹Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

🔹Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

🔹Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

🔹Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

🔹Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;

🔹Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.



														
														Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маоши оширилади

Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маоши оширилади

“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғр…
16:25 / 26.11.2024

														
														“Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ” – Бахтиёр Саидов

“Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ” – Бахтиёр Саидов

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, унга Зви Коганнинг вафоти …
14:15 / 26.11.2024

														
														Қидирувдаги шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Қидирувдаги шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
13:10 / 26.11.2024

														
														Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги савдо мажмуаси қаршисида Cobalt рус…
12:35 / 26.11.2024

														
														Футбол мутахассиси Мухтор Ҳошимов вафот этди

Футбол мутахассиси Мухтор Ҳошимов вафот этди

Мухтор Муинович Ҳошимов 1948 йилда таваллуд топган.
12:27 / 26.11.2024

														
														Сурхондарёда “заправка” 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Сурхондарёда “заправка” 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Ҳолат юзасидан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабар б…
11:28 / 26.11.2024

														
														Туркияда яшириниб юрганларни ушлаш амалиёти кучайтирилади

Туркияда яшириниб юрганларни ушлаш амалиёти кучайтирилади

Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси маълум қилмоқда.
11:04 / 26.11.2024

														
														Исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси расмий баёнот берди

Исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси расмий баёнот берди

Эслатиб ўтамиз, мазкур қотилликда Ўзбекистон фуқаролари гумон қ
10:51 / 26.11.2024

														
														Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси меъёрдан 4 баравар юқори

Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси меъёрдан 4 баравар юқори

Бу ҳақда IQAir платформасида маълум қилинган.
10:19 / 26.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Трамп: “Хитой товарларига ўн фоиз қўшимча бож жорий этамиз”

Трамп: “Хитой товарларига ўн фоиз қўшимча бож жорий этамиз”

Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий медиа платформасида Хитой гиёҳванд моддалар савдоси муаммосини ҳал қилинмагунча у…
09:08 / 26.11.2024
Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Тошкентда Cobalt устига дарахт қулаб кетди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги савдо мажмуаси қаршисида Cobalt рус…
12:35 / 26.11.2024
Оятуллоҳ Али Хоманаий Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди

Оятуллоҳ Али Хоманаий Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Бинямин Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди, дея хабар бермоқда Reuters…
08:37 / 26.11.2024
Исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси расмий баёнот берди

Исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси расмий баёнот берди

Эслатиб ўтамиз, мазкур қотилликда Ўзбекистон фуқаролари гумон қ
10:51 / 26.11.2024
Анталия аэропортида Россия самолёти ёниб кетди

Анталия аэропортида Россия самолёти ёниб кетди

Superjet кучли ёмғир ва шамол туфайли ноқулай об-ҳаво шароитида қаттиқ қўнганидан сўнг ёниб кетган.
09:33 / 25.11.2024
Ҳиротдаги аёллар кафеси “Толибон” томонидан ёпилди

Ҳиротдаги аёллар кафеси “Толибон” томонидан ёпилди

Ҳирот шаҳридаги аёллар кафесининг фаолияти “Толибон” томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда Hasht-э Subh Daily хабар бермоқда.
11:17 / 25.11.2024
Алламжоновга қилинган суиқасд ортидан 7 киши қўлга олинди

Алламжоновга қилинган суиқасд ортидан 7 киши қўлга олинди

Улардан бири Жанубий Кореядан яна бири эса Қозоғистондан топилган.
16:37 / 25.11.2024
Футбол мутахассиси Мухтор Ҳошимов вафот этди

Футбол мутахассиси Мухтор Ҳошимов вафот этди

Мухтор Муинович Ҳошимов 1948 йилда таваллуд топган.
12:27 / 26.11.2024
Туркияда яшириниб юрганларни ушлаш амалиёти кучайтирилади

Туркияда яшириниб юрганларни ушлаш амалиёти кучайтирилади

Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси маълум қилмоқда.
11:04 / 26.11.2024
БААда 3 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

БААда 3 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Аввалроқ, Исроил ва Молдова давлатлари фуқароси, Чабад-Лубавич ҳаракати аъзоси, бутун дунё бўйлаб яҳудийларнинг тарғиботини …
16:25 / 25.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!