$
12555.16 UZS
-25.11
147.69 UZS
2.94
13430.25 UZS
-16.8
38° Кечаси 23°

Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдалидир

10:27 / 24.06.2024

Она сути билан озиқлантиришнинг бола учун фойдаси ҳақида кўп гапирилади. Аммо унинг она организми учун ҳам фойдали эканини биласизми?

Агар она кўзи ёриганидан сўнг дарҳол эмизишни бошласа, унинг танаси кўп миқдорда окситотсин гормонини ишлаб чиқаради. Бу эса бачадоннинг тезроқ қисқаришига ёрдам беради, қон кетишини камайтиради ва анемиянинг олдини олади.

Эмизиш орқали қоматни ҳам меъёрида ушлаб туриш мумкин. Сут ишлаб чиқариш учун организм кунига тахминан 200-500 калория сарфлайди. Эмизмайдиган аёл бу миқдордаги калорияни ёқиш учун кунига сув ҳавзасида камида 30 йўлак сузиши ёки велосипедда бир соат давомида тепага кўтарилиши керак.

Демак, эмизикли оналар ҳомиладорлик пайтида тўпланган вазнни тезда йўқотиш эҳтимоли кўпроқ. Албатта, озиш бошқа омилларга — онанинг тўғри овқатланиши, гормонал касалликларнинг мавжудлиги ёки йўқлигига ҳам боғлиқ.

Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эмизикли аёллар тухумдон ва бачадон саратонига камроқ моил. Ушбу хавфли касалликлар кўпинча эмизмаган аёлларда учраши мумкин. Бу, эҳтимол, такрорий овуляция цикллари ва эмизикли аёлларда кўпроқ миқдорда бўладиган эстроген гормонининг таъсири билан боғлиқдир.

Эмизикли аёлда мастопатия билан боғлиқ вазият ҳам яхшиланади: шифокорлар ушбу касалликнинг табиий даво чорасини, яъни чақалоқни 3 йилгача эмизишни тавсия қиладилар.

Эмизиш туғруқдан кейинги депрессияни енгишга ҳам ёрдам беради: эмизикли аёлнинг организмида кўп миқдорда нейропептид гормонлари, шу жумладан қувонч гормони — эндорфин ҳам бўлади. Она фарзандига қувонч билан ғамхўрлик қилиб, руҳий қониқиш ҳиссини туяди. Аммо, бу фақат 100 фоизлик муваффақиятли эмизиш ҳолатидагина бўлиши мумкин.

Она сутида мавжуд бўлган пролактин гормони табиий тинчлантирувчи воситадир. Эмизикли она стрессга камроқ моил бўлади ва ҳар хил кундалик муаммоларга осонроқ дош беради.

Эмизишнинг фойдалари бисёр, лекин чақалоқни кўкрагида ушлаб турган бахтли онага ва дунёдаги энг яхши, у учун мўлжалланган озуқани, энг кучли ҳимояни олиб, мириқиб она меҳрига тўяётган чақалоққа бир қарашнинг ўзи кифоя.

 


саломатлик


														
														Хотирани яхшилайдиган ва диққатни оширадиган маҳсулотлар

Хотирани яхшилайдиган ва диққатни оширадиган маҳсулотлар

Бунинг учун шеър йод олиш ёки ақлий машқларни бажаришдан ташқари, организмнинг умумий ҳолатига ҳам эътибор бериш лозим.
16:15 / 27.06.2024

														
														ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори

ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори

Аммо ушбу маҳсулотлар таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди. Бу эса мутахассисларни жиддий хавотирга соляпти.
14:51 / 27.06.2024

														
														Олма сиркасининг фойда ва зарари ҳақида

Олма сиркасининг фойда ва зарари ҳақида

Сирка таркибида катта миқдорда кислота сақланади, у томоқ ва қизилўнгачнинг нозик тўқималарини осонгина зарарлайди.
10:59 / 27.06.2024

														
														Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдалидир

Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдалидир

Сут ишлаб чиқариш учун организм кунига тахминан 200-500 калория сарфлайди.
10:27 / 24.06.2024

														
														Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин

Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин

Альцгеймер касаллиги асаб ҳужайралари орасида ўсадиган бляшкаларда бета-амилоиднинг тўпланиши натижасида юзага келади.
10:05 / 24.06.2024

														
														Тиш импланти ўрнатиш ва операцияси ҳақида

Тиш импланти ўрнатиш ва операцияси ҳақида

Ушбу мосламани 14-15 ёшдан 70-80 ёшгача бўлган беморларга ўрнатиш мумкин.
11:29 / 23.06.2024

														
														Энергетик ичимликлар соч тўкилишига олиб келади

Энергетик ичимликлар соч тўкилишига олиб келади

Маълум қилинишича, энергетик ичимликлар бевосита соч тўкилишига сабаб бўлиб, эркакларда соч билан боғлиқ жиддий асоратларни …
09:40 / 23.06.2024

														
														Жигар учун энг фойдали маҳсулотлар

Жигар учун энг фойдали маҳсулотлар

Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.
09:34 / 23.06.2024

														
														Олимлар юриш бел оғриғининг олдини олиши мумкинлигини исботладилар

Олимлар юриш бел оғриғининг олдини олиши мумкинлигини исботладилар

Мутахассислар 700 дан ортиқ киши иштирокида эксперимент ўтказишди.
10:38 / 22.06.2024

														
														Ёз мавсумида нега салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?

Ёз мавсумида нега салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?

Хўш, бу хасталик қандай келиб чиқади? Унинг ўзига хос белгилари қанақа? Олдини олиш усуллари нималардан иборат?
12:27 / 21.06.2024

Бу ҳам қизиқ

Google’га чечен, бошқирд, қрим-татар ва доғистон тиллари киритилади

Google’га чечен, бошқирд, қрим-татар ва доғистон тиллари киритилади

Янги тилларнинг чорак қисми Африкадан келади.
10:09 / 28.06.2024
Собиқ ҳоким, журналист Назиржон Саидов вафот этди

Собиқ ҳоким, журналист Назиржон Саидов вафот этди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
10:38 / 28.06.2024
Президент Зомин технопаркидаги илк инвестиция лойиҳалари қурилишини бошлаб берди

Президент Зомин технопаркидаги илк инвестиция лойиҳалари қурилишини бошлаб берди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
18:28 / 27.06.2024
Хотирани яхшилайдиган ва диққатни оширадиган маҳсулотлар

Хотирани яхшилайдиган ва диққатни оширадиган маҳсулотлар

Бунинг учун шеър йод олиш ёки ақлий машқларни бажаришдан ташқари, организмнинг умумий ҳолатига ҳам эътибор бериш лозим.
16:15 / 27.06.2024
"Шрек 5" 2025 йилда экран юзини кўради

"Шрек 5" 2025 йилда экран юзини кўради

Франшизанинг бешинчи қисми бўйича ишлар эса бир неча ойдан бери давом этмоқда.
14:47 / 27.06.2024
“Тансоқчи” фильми юлдузи Билл Коббс 90 ёшида вафот этди

“Тансоқчи” фильми юлдузи Билл Коббс 90 ёшида вафот этди

Актёр яқинда 90 ёшни қаршилаган эди.
12:07 / 28.06.2024
28 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

28 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
09:19 / 28.06.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!