Туркиянинг “гул боғи” сифатида танилган Испарта сўнгги йилларда машҳур “экотуризм маскани”га айланди ва ранг-баранг атиргул боғлари ҳамда бинафшаранг лаванда далалари билан минглаб ташриф буюрувчиларни ўзига ром этмоқда. Худди вилоятнинг турли спорт фаолиятлари, лаззатли таомлари ва муҳташам боғлари каби ширин гул ифори ва ҳайратланарли табиат мўъжизалари Испартани, албатта, ташриф буюрилиши керак бўлган ҳудудга айлантирди.
Бундан ташқари, “2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та жой” рўйхатига кирган Туркиянинг машҳур “Кўллар ҳудуди”нинг бир қисми ҳам Испарта чегаралари ичида жойлашган.
Атиргуллар ва лавандалар мамлакати
Туркиянинг атиргул маркази Испарта дунёдаги гул ёғининг 65 фоизини ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳудуддаги атиргуллардан-атиргул локуми, атиргул мураббоси каби мазали егуликлар ҳам тайёрланади ва замонавий заводларда қайта ишланади. Атиргул суви, атиргул ёғи, атиргул парфюм ва кремлари каби турли хил косметика маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади. Май ва июнь ойларининг охирида бўлиб ўтадиган йиллик атиргул йиғим-терим маросими аҳоли ва меҳмонлар томонидан кенг нишонланади.
Атиргулдан ташқари, Испарта айни пайтда лаванда етиштириш билан ҳам машҳур. Бугунги кунда Испарта вилоятининг Кечиборлу туманидаги Куюжак қишлоғидаги лаванда боғлари Туркия лаванда етиштиришининг 90 фоизини ташкил қилади. Ўрим-йиғимдан кейин нам ёки қуритилиб ишлов берилган лаванда кейинчалик кремлар, совунлар, ёғлар, одеколон ва бошқа маҳсулотларга айланади. Атиргул йиғим-теримидан сўнг, лаванда ҳосили июль ойининг охиридан август ойининг ўрталарига қадар йиғиб терилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!