$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Президент Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

08:52 / 05.09.2023

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка учради.

Миллий қўшиқчилик санъатимизнинг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев шу йил 4 сентябрь куни 77 ёшида вафот этди.

Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилди.1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаб, меҳнат фаолиятини “Шодлик” ашула ва рақс ансамблининг хонандаси сифатида бошлади. Кўп йиллар Андижон вилояти филармонияси, Ўзбекистон давлат филармонияси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси каби ижодий ташкилотларда фаолият кўрсатиб, халқимизга сидқидилдан хизмат қилди.

Шерали Жўраев ўзининг ноёб  истеъдоди, бетакрор овози ва юксак ижро маҳорати билан юзлаб ёрқин қўшиқлар яратиб, халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор топди. Мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг кўплаб шеърий намуналарини куйга солиб, ўзбек қўшиқчилик санъатининг “олтин фонди”ни бойитишга беқиёс ҳисса қўшди.

Шерали Жўраев кўп йиллик самарали ижоди билан замонавий миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, унинг шуҳратини чет элларда кенг тарғиб этиш борасида ҳам фидойилик кўрсатди. У жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этди. Айниқса, миллий парламентимиз депутати сифатида мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида жонбозлик билан фаолият олиб борди.

Кейинги йилларда “Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси вазифасида самарали меҳнат қилиб, хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлашда муносиб хизмат қилди.

Моҳир санъаткор ўзбек миллий қўшиқчилигида ўз ижодий мактабини яратиб, кўплаб ёш истеъдод эгаларини тарбиялади.

Шерали Жўраевнинг миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган эди.

​Бетакрор санъаткор, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

​​​Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,
А.Арипов, Х.Султонов, О.Назарбеков


Бу ҳам қизиқ

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

АҚШда самолёт бортида тартибсизлик чиқарган 67 ёшли йўловчи экипаж ва бошқа йўловчилар томонидан ўриндиғига ёпишқоқ лента ҳа…
10:06 / 18.09.2026
Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Шаҳар кўз ўнгимизда шиддат билан қад ростламоқда ва ривожланмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан бошланган мазкур б…
16:09 / 17.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026
Китоб ўқиганларга пул тўланади

Китоб ўқиганларга пул тўланади

Сингапур ҳукумати аҳолини ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказишдан қайтариш ва китоб ўқишга рағбатлантириш мақсадида янги д…
09:31 / 18.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабларда ўқувчилар давоматини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилишга мўлжалланган…
10:27 / 18.09.2026
Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг таниқли вакили Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида в…
08:26 / 18.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!