Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш учун яратиладиган имкониятлар кўлами билан ҳам белгиланади.
Кеча бешинчи бор ўтказилган «Заковат-Гамбит» шахмат турнири ғолиблари тақдирланди. Бу йилги мусобақада қарийб 6 минг нафар иштирокчи қатнашди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп. Уларнинг 633 нафари аёллар ва қизлардан иборат.
Ўзбекистон халқаро шахмат майдонида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда ҳар бир инсоннинг интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур муҳит шаклланмоқда.
«Заковат» лойиҳаси иқтидорли ёшларни кашф этиш билан бирга, тафаккур маданияти, мустақил фикрлаш ва оқилона қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!