Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хусусан, Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станцияси учун 2 миллиард 200 миллион долларлик қурилиш материалларидан фойдаланиш режалаштирилган.
Мазкур эҳтиёжни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплаш мақсадида Эгизбулоқ маҳалласидаги 200 гектар майдонда махсус саноат зонаси ташкил этилади. Ушбу ҳудудда алоҳида солиқ ва божхона режими жорий қилиниши кўзда тутилган.
Махсус саноат зонасида АЭС қурилиши учун зарур бўлган 70 турдаги янги маҳсулотни ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди. Шунингдек, импорт ўрнини босувчи ва йирик лойиҳаларда қўлланиладиган маҳсулотларга бўлган талабни таҳлил қилиш ҳамда 20 миллиард долларлик лойиҳаларнинг тармоқ жадвалини тасдиқлаш топширилди.
Келаси йилдан юқори қўшилган қийматли янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларига икки йиллик имтиёзли давр билан йиллик 6 фоиз ставкада 200 миллион доллар миқдорида ресурс ажратилади.
Бундан ташқари, корхоналарнинг энергия тежовчи ускуналар харид қилиш харажатларининг 10 фоизи, бироқ 1 миллиард сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!