$
11970.68 UZS
36.04
163.18 UZS
-0.96
13902.75 UZS
6.06
31° Кечаси 18°

Президент: Тошкент шаҳар маҳаллаларига 500 миллиард сўм ажратилади

13:45 / 22.01.2022

Шавкат Мирзиёев 21 январ куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. 
Улардан бири Юнусобод тумани, Шаҳрисабз ва Амир Темур шоҳ кўчалари кесишмаси ёнида қурилаётган Tashkent Central Park мажмуасидир. Ушбу инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  5 декабрдаги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Мажмуа учта 15 қаватли бинодан ташкил топади. Уларда беш юлдузли меҳмонхона, бизнес офислар, конференсия зали, савдо шохобчалари, ресторанлар бўлади. Атрофда ландшафт дизайнли боғ, ер остида икки қаватли автотураргоҳ барпо этилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда биноларнинг асоси тикланган. Мажмуа 2023 йилда қуриб битказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, давлат раҳбари қурилиш ишларини жадаллаштириш, келгусида хизмат турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган.
Президент Олмазор кўчасида барпо этилаётган Ташкент cитй малл мажмуасини ҳам бориб кўрди. Бу ерда 29 қаватли меҳмонхона, 30 қаватли бизнес маркази, 4 қаватли савдо-кўнгилочар шохобчалар биноси бўлади. Уларнинг қурилиши жадал давом этмоқда ва 2023 йилгача ишга туширилиши кутилмоқда.

Шу ерда қурилиш ташаббускорлари ва инвесторлар билан қисқа мулоқот бўлди. Мажмуа минтақадаги энг йирик савдо марказларидан бири бўлиши, унда ва турдош соҳаларда 10 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги, яратилган имкониятлар кичик ва ўрта бизнес ривожига кучли суръат бағишлаши таъкидланган.


Бунда ташқари, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказини бориб кўрган.

Ушбу марказ аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. 110 миллиард сўм маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 4 қаватли бино қурилган. 60 та сервер, катта ҳажмли кузатув экрани, компютерлар билан жиҳозланган.

Марказ электр энергияси, табиий газ, сув ва иссиқлик таъминоти, йўл, транспорт, жамоат хавфсизлиги каби 60 дан ортиқ соҳа идораларининг биллинг тизими ва порталлари билан интеграция қилинган. Бу орқали мазкур соҳалардаги маълумотлар, барча маҳалла ва кўчаларидаги ҳолат геолокация орқали яққол кўриниб туради. Туманларга бириктирилган мутахассислар буни онлайн режимда кузатиб боради ва зарур пайтда тезкор хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, ситуацион марказ шаҳар инфратузилмасини таҳлил қилиш ва режалаштириш каби стратегик масалалар билан ҳам шуғулланади. Масалан, қаерда шифохона, мактаб ёки болалар боғчаси қуриш, қайси йўл ёки муҳандислик тармоғини таъмирлаш зарурлиги тўғрисида хулоса беради. Марказда 100 нафарга яқин малакали мутахассислар ишламоқда.

Президент ушбу марказ тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилишга кўрсатма берган.
Шу ерда Тошкент шаҳрида маҳаллабай ишлашни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди, дейилади хабарда.


Мамлакатда барча соҳалардаги чора-тадбирлар ҳар бир маҳалланинг ўзида ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам Маҳаллабай ишлаш агентлиги бошқармаси, 579 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолият бошлади.

– Бу икки тизим вакиллари, яъни ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари маҳалладаги ислоҳотчи бўлади. Аҳоли ҳаётини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиб, ишга жойлаштириш масалаларида сизлардан умидимиз катта, – деган Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга қаерда қандай соҳани ривожлантириш, ишсиз аҳолини қайси касбларга ўқитиш бўйича ҳар бир маҳалланинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш топширилган.

Жорий йилда Тошкент шаҳри маҳаллаларида инфратузилмани яхшилашга бюджетдан 500 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди. Шунингдек, давлат томонидан маҳаллаларда бизнесни ривожлантиришга 476 миллиард сўм кредит ва субсидиялар берилади. Ушбу маблағлар ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан, маҳалладаги энг долзарб бўлган ижтимоий ва коммунал масалаларга ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларига йўналтирилиши айтилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига шу пайтгача бирорта инвестиция лойиҳаси бўлмаган 271 та маҳалла учун лойиҳалар шакллантириб, уларга инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқ берилди. Янги саноат лойиҳаларини ишга тушириб, шаҳар экспортини 2 баробарга ошириш мумкинлиги қайд этилган.

Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатда давлат раҳбари уларнинг энг асосий вазифаси иш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда ҳар бир оила ҳолидан хабардор бўлиб, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилганларга ҳар томонлама ёрдам бериш, инсон қадрини улуғлаш эканини таъкидлади.

Ёшлар етакчилари ҳар кун изланишлари ва ўз устида ишлашлари, туман ҳокимига янги таклифлар бериб боришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Маҳаллаларда қурилиши режалаштирилган ижтимоий иншоотлар лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар, Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими натижалари ҳақида тақдимот ҳам ўтказилди, дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Венада тарихий кун: Глобал кун тартибини Ўзбекистон бошлаб берди

Венада тарихий кун: Глобал кун тартибини Ўзбекистон бошлаб берди

Бугун Венада глобал хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни белгиловчи энг йирик платформа — БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жинои…
20:34 / 01.06.2026
Кичик ва ўрта бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари

Кичик ва ўрта бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари

алкогол маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотларини реализа…
17:42 / 30.05.2026
“Баъзан бизда миллий руҳ етишмагандай бўляпти”

“Баъзан бизда миллий руҳ етишмагандай бўляпти”

“Саҳна асарлари бор, лекин кучли таъсири йўқ. Қўшиқда овоз бор, лекин халқнинг ўткир нафаси сезилмаяпти. Кинода ҳаракат бор,…
14:11 / 01.06.2026
Маданият ва санъат фидойилари шарафланди

Маданият ва санъат фидойилари шарафланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 майдаги фармони билан маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳи…
12:48 / 01.06.2026
9 та вилоят сел-сув тошқинидан огоҳлантирилди

9 та вилоят сел-сув тошқинидан огоҳлантирилди

Жорий йилнинг 2-5 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқ…
09:34 / 01.06.2026
Эбола вируси шиддат билан тарқалмоқда

Эбола вируси шиддат билан тарқалмоқда

Ҳар куни касалликка чалинганликда гумон қилинаётган янги ҳолатлар ҳақида хабарлар келмоқда, бироқ юзлаб таҳлил намуналари те…
17:25 / 31.05.2026
Австрия парламентида Ўзбекистон ислоҳотлари муҳокама қилинди

Австрия парламентида Ўзбекистон ислоҳотлари муҳокама қилинди

Австрия Парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар бўлиб…
03:04 / 02.06.2026
Венада БМТ вакили билан наркотаҳдидларга қарши ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Венада БМТ вакили билан наркотаҳдидларга қарши ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Венада БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жу…
03:10 / 02.06.2026
Ўзбекистонда болалар сони қанча?

Ўзбекистонда болалар сони қанча?

Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
09:54 / 01.06.2026
Трамп сурати туширилган купюралар чиқарилиши мумкин

Трамп сурати туширилган купюралар чиқарилиши мумкин

Аммо АҚШ қонунчилиги тирик шахслар суратини миллий валютада акс эттиришни тақиқлайди.
12:33 / 01.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!