Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “Барқарор” (Stable) даражасидан “Ижобий” (Positive) даражасига оширди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу қарорни халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончи ифодаси эканини таъкидлади.
Мазкур ўзгариш мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самара бераётгани, инвестицион жозибадорлик ортиб бораётгани ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради.
Мутахассислар фикрича, ижобий прогноз Ўзбекистонга хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда халқаро молия бозорларидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!