Венада БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ГМЖБ ўртасидаги ҳамкорлик, наркотаҳдидларга қарши кураш ҳамда 2026 йилда Самарқандда ўтказилган халқаро форумдан кейинги вазифаларни муҳокама қилди.
Учрашувда аёллар, болалар ва ёшларни ҳимоя қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон БМТ билан хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиёт йўналишларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!