Буюк Британия Молия вазирлигининг билдиришномасига кўра, Буюк Британия Россияга қарши санкциялар доирасида 85 нафар шахс ва ташкилотга чекловлар қўйди.
Хусусан, Россиянинг “Ижтимоий дизайн агентлиги” PR агентлигининг бир қатор ходимлари, бир нечта нодавлат ташкилотлар, Новосибирск вилояти болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Надежда Болтенко ва Херсон вилояти болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Ирина Кравченкога чекловлар қўйилди.
Бундан ташқари, ЛПР таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Шевченкога нисбатан санкциялар қўлланилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!