$
12001.94 UZS
4.11
166.67 UZS
-0.64
13973.86 UZS
5.99
31° Кечаси 18°

Маданият ва санъат фидойилари шарафланди

12:48 / 01.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 майдаги фармони билан маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.

Бугун пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, мамлакат қудрати нафақат иқтисодий кўрсаткичлар, балки унинг маънавияти, маданияти, адабиёт ва санъати билан ҳам белгиланишини таъкидлади.

– Қайси миллатнинг адабиёти бой, мусиқаси юракка яқин, театри ҳаётий, киноси таъсирчан, санъати жозибадор бўлса, ўша халқнинг овози дунёда баланд эшитилади, – деди Президент.

Шу маънода, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида инсон қалбини тарбиялайдиган катта маънавий макон яратилаётгани қайд этилди. Бу борада зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, креатив соҳа вакилларининг ўрни беқиёс экани таъкидланди.

Ижод аҳлининг фидойи меҳнати туфайли жамиятимизда миллий руҳ мустаҳкамланаётгани, халқимиз тафаккури юксалаётгани, ёшлар қалбида эзгулик, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғулари чуқур жой олаётгани алоҳида қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари соҳанинг 167 нафар илғор вакили юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганини мамнуният билан таъкидлади. Улар орасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, халқимизнинг маданий, бадиий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган ёзувчи ва шоирлар, хонанда ва созандалар, рақс усталари, опера ижрочилари ва бастакорлар, театр, кино ва цирк санъати намояндалари, бахшилар ва аскиячилар, ҳунарманд ва рассомлар, маданий мерос, музей ва кутубхона ходимлари, устоз ва мураббийлар борлиги барчамизга фахр бағишлаши эътироф қилинди.

Шу билан бирга, бугун орамизда бўлмаса-да, сўзи, куй-қўшиғи, ижоди ва бутун ҳаёти билан халқимиз қалбида мангу яшаб келаётган адабиёт, маданият ва санъат дарғаларининг муқаддас хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди. Уларнинг 24 нафари давлат мукофотлари билан вафотидан сўнг тақдирланди.

– Юртимиздаги ҳар бир инсоннинг, ҳатто улар ўтиб кетган бўлса-да, хизматларини муносиб эътироф этиш ҳам бизнинг маънавий бурчимиздир. Бу аждодлар хотирасини юксак қадрлайдиган халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди, – деди давлатимиз раҳбари.

Маросимда Президентимиз мукофот соҳибларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

Давлатимиз раҳбари мукофотланганларни бутун халқимиз номидан самимий табриклаб, юксак эътироф уларни янги-янги ижодий ютуқларга илҳомлантиришини ишонч билан таъкидлади.

Мукофотланганлар юксак ҳурмат ва эътибор, маданият ривожи ва ижодкорларга яратилаётган кенг шароитлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.  



														
														Маданият ва санъат фидойилари шарафланди

Маданият ва санъат фидойилари шарафланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 майдаги фармони билан маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳи…
12:48 / 01.06.2026

														
														Фарғонада Nexia-2 Onix билан тўқнашиб кетди

Фарғонада Nexia-2 Onix билан тўқнашиб кетди

Натижада, Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси Ю.И шифохонада вафот этган.
11:42 / 01.06.2026

														
														Ўзбекистонда болалар сони қанча?

Ўзбекистонда болалар сони қанча?

Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
09:54 / 01.06.2026

														
														9 та вилоят сел-сув тошқинидан огоҳлантирилди

9 та вилоят сел-сув тошқинидан огоҳлантирилди

Жорий йилнинг 2-5 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқ…
09:34 / 01.06.2026

														
														Туркияда 110 йўловчиси бўлган сайёҳлик кемаси чўкиб кетди

Туркияда 110 йўловчиси бўлган сайёҳлик кемаси чўкиб кетди

Туркиянинг Мармарис шаҳри яқинида 110 нафар йўловчи бўлган сайёҳлик кемаси чўкиб кетди. Ҳодиса Жаннат ороли яқинида юз берга…
10:41 / 31.05.2026

														
														Кичик ва ўрта бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари

Кичик ва ўрта бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари

алкогол маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотларини реализа…
17:42 / 30.05.2026

														
														Кафе ва ресторанларда ишга олиш тартиби соддалаштирилади

Кафе ва ресторанларда ишга олиш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июнидан эътиборан кафе, ресторан ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга …
14:19 / 30.05.2026

														
														Фарғона ва Наманганда 2 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғона ва Наманганда 2 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Фарғона ва Наманган вилоятлар…
07:39 / 30.05.2026

														
														30 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

30 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
17:35 / 29.05.2026

														
														4 ойда 24 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

4 ойда 24 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

2026 йилнинг январь–апрель ойларида жами 24 176 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
17:15 / 29.05.2026

Бу ҳам қизиқ

30 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

30 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
17:35 / 29.05.2026
Тошкентда янги пуллик ҳалқа йўли ва аэропорт магистрали қурилиши мумкин

Тошкентда янги пуллик ҳалқа йўли ва аэропорт магистрали қурилиши мумкин

Пойтахтда транспорт тирбандлигини камайтириш мақсадида узунлиги қарийб 100 километр бўлган пуллик ҳалқа йўли қурилиши муҳока…
12:39 / 26.05.2026
Фарғона ва Наманганда 2 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғона ва Наманганда 2 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Фарғона ва Наманган вилоятлар…
07:39 / 30.05.2026
Фарғонада Nexia-2 Onix билан тўқнашиб кетди

Фарғонада Nexia-2 Onix билан тўқнашиб кетди

Натижада, Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси Ю.И шифохонада вафот этган.
11:42 / 01.06.2026
Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам…
12:43 / 28.05.2026
АҚШда Трамп сурати туширилган 250 долларлик банкнота чиқарилиши мумкин

АҚШда Трамп сурати туширилган 250 долларлик банкнота чиқарилиши мумкин

АҚШда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп тасвири туширилган 250 долларлик янги банкнота чи…
10:30 / 29.05.2026
Андижонда Damas ёниб кетди

Андижонда Damas ёниб кетди

Damas русумли транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташув оқибатида yнинг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
18:42 / 28.05.2026
Қозоғистон Эрон уранини қабул қилиши мумкин

Қозоғистон Эрон уранини қабул қилиши мумкин

Қозоғистон Эрон ядро дастури бўйича АҚШ ва Эрон ўртасида келишувга эришилган тақдирда, Эроннинг уран захираларини қабул қили…
14:12 / 30.05.2026
Кичик бизнес учун эълон қилинган янги енгилликлар тадбиркорлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Кичик бизнес учун эълон қилинган янги енгилликлар тадбиркорлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Кўп йиллардан буён бизнес вакиллари ҚҚСга ўтишдаги 1 миллиард сўмлик чегара пастлиги, мураккаб солиқ тизими ҳамда ортиқча те…
11:00 / 29.05.2026
29 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

29 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
19:29 / 28.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!