Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг иккинчи куни Фарғона шаҳрида Инвесторларга хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишди.
“Фарғона экспо” халқаро кўргазмалар маркази вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, саноат кооператсиясини ривожлантириш, экспортни ошириш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда. Мажмуада 200 дан ортиқ корхона ўз маҳсулотларини намойиш этиш имконига эга.
Марказ таркибида 8 қаватли бино ҳам мавжуд бўлиб, пастки қаватлар тадбиркорлик ва инвеститсия ташкилотларига, юқори қаватлар эса офислар учун ажратилган.
Шунингдек, йил давомида 15 та йўналишда доимий кўргазмалар ўтказилиши режалаштирилган. Фарғона тажрибаси асосида шундай марказларни бошқа ҳудудларда ҳам қуриш кўзда тутилган.
Ташриф давомида инвеститсия лойиҳаларини бошқариш учун жорий этилган рақамли платформалар ҳам тақдим этилди. Ушбу тизимлар “ягона дарча” тамойили асосида ишлаб, инвесторлар учун жараёнларни очиқ ва тезкор қилади.
Вилоятда Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Франсия, БАА ва Қатар билан ҳамкорликда энергетика, тиббиёт, сув таъминоти ва саноат йўналишларида йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Президент тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, инвеститсия лойиҳаларини тезлаштириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!