Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Статистика агентлигининг сентябрь ойи учун палов индекси ҳисоботида Наманган вилоятида ошнинг бир порцияси 22 минг 100 сўмдан сотилган.
Энг қиммат ош эса Тошкент шаҳрида бўлиб, бир порцияси 34 минг 500 сўм бўлган.
Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлар қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилган:
Тошкент шаҳри – 34 минг 541 сўм;
Бухоро вилояти – 32 минг 884 сўм;
Қашқадарё вилояти – 30 минг 668 сўм;
Самарқанд вилояти – 30 минг 480 сўм;
Хоразм вилояти – 30 минг сўм;
Андижон вилояти – 28 минг 783 сўм;
Жиззах вилояти –28 минг 368 сўм;
Сурхондарё вилояти – 27 минг 934 сўм;
Навоий вилояти – 26 минг 759 сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси – 25 минг 718 сўм;
Тошкент вилояти – 25 минг 656 сўм;
Фарғона вилояти – 25 минг 34 сўм;
Сирдарё вилояти – 24 минг 618 сўм;
Наманган вилояти – 22 минг 201 сўм.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!