$
11980.36 UZS
-30.09
₽
145.62 UZS
-0.02
€
13134.07 UZS
-66.62
31° Кечаси 18°

Наманганда қадимий ашёлар топилди

10:39 / 03.10.2024

Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятдаги 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган Ахсикент ёдгорлигида қадимий ашёлар топилди.

Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар аниқланган. Археологлар траншея қазиш жараёнида кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келган. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинган.

Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12 поғонаси очилган. Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келган. Тахминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак, дастлабки топилган катта йўлга боғланади. Барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан бунёд этилган.

Ҳозирда итальянча дея таърифланган раковина, ерости, пол ости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024-йилги қазувлар жараёнида топилган.

“Бу объектнинг устини октябрь ойида узил-кесил ёпишимиз керак. Агар қурувчилар бунга улгуришмаса, яна тупроқ ташлаб консервация қилишимизга тўғри келади. Объект ўта ноёб”, дейди Ахсикент экспедицияси раҳбари, профессор Абдулҳамид Анорбоев.

Ҳозирда музлаштирилаётган қисмлар қуйидагилардан иборат:

XVIII қазув объекти — X−XII асрларда фаолият юритган ер ости сув иншоотининг кузатув пункти, биринчи шаҳристоннинг XIII асрнинг бошларига оид Хоразмшоҳлар даврида қурилган мудофаа девори ва турар жой қолдиқлари;

XI қазув объекти — XI−XII асрларга оид пишиқ ғиштдан қурилган гумбазли тагхона ва маҳобатли турар жой қолдиқлари, Фарғона водийсида илк бор топилган қорахонийлар даври деворий расм намуналари ҳамда юқорида қайд этилган ерости иншоотлари ва нодир қурилмалар мавжуд;

XIX қазув объекти — шаҳарнинг эрамиздан аввалги III−I асрларда қурилган маҳобатли мудофаа деворлари ва ерости сув йўли;

XXIV қазув объекти — XI−XII асрларга оид маҳобатли тураржой қолдиқлари аниқланган.

Ҳокимлик матбуот хизмати ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида National Geographic ҳужжатли фильм суратга олишини маълум қилди.

Маълумот учун, Ахсикент ёдгорлиги қадимий шаҳар харобаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Тарихий маълумотларга қараганда, Ахсикат шаҳри милоддан аввалги III−II асрларда вужудга келган, IX−X асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган. 1219 йил мўғуллар томонидан бутунлай вайрон қилинган. Унинг эски ўрнидан 5−7 км ғарбда бунёд этилган янги шаҳар Ахси XIV−XVII асрларга оиддир.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар олаётганида ушланди

Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар олаётганида ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга туман тасарруфидаги бинодан жой ажратиб бериш ва шартнома расмийлаш…
09:30 / 17.11.2026
Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Nexia-3 автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ…
10:35 / 17.11.2026
Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод тумани ҳокимлиги маҳалла раиси тадбиркордан бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ …
10:38 / 17.11.2026
Нидерландияда қамоқхоналарда жой тугади: маҳбуслар муддатидан олдин озод қилинади

Нидерландияда қамоқхоналарда жой тугади: маҳбуслар муддатидан олдин озод қилинади

Нидерландияда қамоқхоналарда жой етишмаслиги сабабли айрим маҳбусларни муддатидан олдин озод қилиш тартиби жорий этилмоқда. …
10:05 / 17.11.2026

10:58 / 18.11.2026
Иорданияда Телеграм мессенжери блокланди

Иорданияда Телеграм мессенжери блокланди

Иордания ҳукумати 16-ноябрь куни Телеграм мессенжерига киришни чеклади. Ушбу чора рақамли хавфсизликни кучайтириш, фойдалану…
13:57 / 16.11.2026
“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

Тошкент шаҳар судлари блогер Комила Абдуқодирова (“Кокош”), актриса Барчин Ғофурова ва блогер Ниҳола Ражабовага нисбатан чиқ…
15:21 / 18.11.2026
Хорижлик велоспорт мутахассисларига Ўзбекистонда виза ва ишлаш рухсатномаси бепул берилади

Хорижлик велоспорт мутахассисларига Ўзбекистонда виза ва ишлаш рухсатномаси бепул берилади

Ўзбекистонга жалб этиладиган хорижлик велоспорт спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларга кириш визалари ҳамда ишлаш …
10:13 / 17.11.2026
Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 42-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани…
13:44 / 16.11.2026
Тошкентда икки йигит 40 минг сўм учун фуқарога пичоқ ўқталди

Тошкентда икки йигит 40 минг сўм учун фуқарога пичоқ ўқталди

Тошкент шаҳридаги Олмазор метро бекати яқинида икки нафар йигит фуқарони пичоқ билан қўрқитиб, ундан 40 минг сўм пулни торти…
13:50 / 16.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!