Қашқадарёлик 61 ёшли эркак жами 32 бош эчкиэмарни овлаб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ейиш учун уйида боқиб келган.
Маълум қилинишича, 3 марта инфаркт билан оғриган кекса фуқаро танишларидан эчкиэмар (эчкиэмарлар “Қизил китоб”га киритилган) гўшти ва териси касалликка даво эканини эшитиб, ёввойи эчкиэмарларни овлашга тушган.
Суд эркакка 3 йилга озодликдан чеклаш жазоси белгилаб, Экология вазирлиги фойдасига 141 млн 900 минг сўм ундиришга ҳукм чиқарган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!