Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчи қизлар калтаклаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 май куни тахминан соат 16:30 ларда Қарши шаҳар 1-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз А.Ш. ва шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз Т.Ф.лар ўртасида келишмовчилик содир бўлган.
Оқибатда вояга етмаган А.Ш.нинг онаси Х.Ш., бир нечта танишлари билан мактабга бориб, вояга етмаган T.Ф.ни ва бошқа вояга етмаган қизларни ҳақорат қилиб, бир нечтасини уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!