Бу ҳақда 19 август куни бўлиб ўтган брифингда мамлакат адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди.
“Жазони ижро этиш муассасалари бор - бу қамоқхоналар, манзил-колониялар ҳам бор, аммо у ерга маҳкумлар фақат рўйхат ва назоратдан ўтиш учун боради. Аммо маҳкумлар манзил-колонияларга бормай қўйди. Кейин биз пробацияни жорий қилдик ва бу икки тизим бир-бирини такрорлайдиган бўлиб чиқди. Кадрлар етишмовчилиги ҳам бор эди. Энди бу манзил-колониялар тугатилиб, барчаси пробация тизимига ўтказилади”, — дея изоҳ берган Баетов.
Вазирнинг сўзларига кўра, 10 дан ортиқ манзил-колония ёпилади. Тегишли фармонни 4 август куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!