$
12524.92 UZS
27.73
155.96 UZS
0.25
14630.36 UZS
32.39
33° Кечаси 20°

Тадбиркорлар учун универсал QR-код ва янги солиқ тартиби жорий этилади

14:29 / 20.08.2025

Маълум қилинишича, ҳозирда Ўзбекистонда 40 дан зиёд электрон тўлов ташкилотлари фаолият юритмоқда. 1 ноябрдан эса тадбиркорларга барча мобил тўлов иловаларида ишлайдиган универсал QR-код берилади. Бу орқали улар ҳисоб-китоб жараёнларини соддалаштириш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, келгуси йил 1 январдан йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган барча тадбиркорлар учун ягона тартиб жорий этилади: улар айланмадан 1 фоиз миқдорида солиқ тўлайди. Мисол тариқасида, айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тадбиркор ҳозирги қатъий солиқ ўрнига йиллик кўпи билан 1 миллион сўм тўлайди. Айланмаси 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар эса аввалгига нисбатан 3–4 баробар кам солиқ тўлайди.

“Умуман, яратилаётган шароитлар орқали якка тадбиркорлар ҳисобида йилига 1 триллион сўм, тасаввур қиляпсизларми, 1 триллион сўм қоляпти. Бу – кичик бизнес учун қўшимча ресурс, якка тадбиркорлар ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқиши учун яна бир имконият”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Тўқимачилик ва экспортчи корхоналар учун янги дастурлар йўлга қўйилмоқда. Ўтган ҳафта 200 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари вакиллари билан учрашув ўтказилиб, 7 трлн сўмлик қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди. Яқин кунларда соҳада “ишончли экспортчи” дастури йўлга қўйилади. Шунингдек, экспорт олди молиялаш тизими ташкил этилиб, унинг учун 200 млн доллар ажратилади.

Мазкур тартиб электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва фармацевтика каби юқори салоҳиятга эга, аммо имкониятлари тўлиқ ишлатилмаган тармоқларда ҳам жорий этилади. Бу йўналишдаги тадбиркорлар айланма маблағ учун 500 млн доллар билан таъминланади.

Президентнинг таъкидлашича, ҳар бир тармоқнинг 10 тадан энг рақобатдош ва сифатли маҳсулотига махсус “Ўзбекистон рамзи” белгиси берилади. Ушбу маҳсулотларни халқаро бозорларда тарғиб қилиш учун кенг кўламли реклама кампанияси ташкил этилади.

Пойтахт ва вилоят марказларидаги корхоналарини меҳнат ресурси ва бўш ер кўп туманларга кўчирмоқчи бўлган текстиль тадбиркорларига 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Президент бошқа соҳалардаги корхоналар ҳам бундай ташаббус билан чиқса, улар қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Арзон хомашё билан таъминлаш мақсадида аралаш мато ва газламалар 2028 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилди. Бироқ шундай муаммолар саноатнинг бошқа тармоқларида ҳам мавжудлиги қайд этилди. Жаҳон банки экспертлари ҳам тариф сиёсати ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозимлигини билдирди.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнида тадбиркорлардан тарифлар ва хомашё масаласи бўйича 130 та мурожаат келиб тушган. Шу муносабат билан Президент Бош вазирнинг иқтисодиёт ва инвестицияга масъул ўринбосарларига 1 ноябрга қадар ҳар бир тармоқ ва ҳудудий корхоналар эҳтиёжини ўрганиб, тарифларни қайта кўриб чиқиш вазифасини топширди.

Шунингдек, импорт жараёнида тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида мувофиқлик сертификатлари эндиликда ҳар бир партияга эмас, шартномада кўрсатилган умумий ҳажм учун берилади.



														
														Туркияда ўзбекистонлик аёл пичоқлаб ўлдирилди

Туркияда ўзбекистонлик аёл пичоқлаб ўлдирилди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.
17:21 / 20.08.2025

														
														Энди тадбиркорлар барча ҳужжатларни “ягона дарча” принципи асосида бир жойдан олади

Энди тадбиркорлар барча ҳужжатларни “ягона дарча” принципи асосида бир жойдан олади

2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.
16:13 / 20.08.2025

														
														Биринчи курс талабалари учун ётоқхонага аризалар қабули бошланди

Биринчи курс талабалари учун ётоқхонага аризалар қабули бошланди

Мазкур электрон хизмат талабалар учун қулайлик яратади, ҳужжатларни тўғрилаш жараёнида ортиқча қоғозбозлик ва вақт йўқотилиш…
16:09 / 20.08.2025

														
														Тадбиркорлар учун универсал QR-код ва янги солиқ тартиби жорий этилади

Тадбиркорлар учун универсал QR-код ва янги солиқ тартиби жорий этилади

Маълум қилинишича, ҳозирда Ўзбекистонда 40 дан зиёд электрон тўлов ташкилотлари фаолият юритмоқда. 1 ноябрдан эса тадбиркорл…
14:29 / 20.08.2025

														
														Ўзбекистонда айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 203 та корхона мавжуд

Ўзбекистонда айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 203 та корхона мавжуд

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
13:15 / 20.08.2025

														
														Тошкент ва Андижон вилоятларида Латвияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкент ва Андижон вилоятларида Латвияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли…
12:25 / 20.08.2025

														
														Тошкентда фуқаро 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

Тошкентда фуқаро 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

“Тошкент шаҳар Учтепа туманида фуқаро собиқ рафиқасига тўрт фарзанди учун 2,4 млрд сўм миқдорида алимент пулини олдиндан тўл…
12:06 / 20.08.2025

														
														“Намунали хавфсиз кўча” ва уйларга стикерлар ўрнатилади

“Намунали хавфсиз кўча” ва уйларга стикерлар ўрнатилади

“Криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда “намунали хавфсиз кўча”ва “намунали хавфсиз уй” ташкил этиш” бўйича намуна…
10:29 / 20.08.2025

														
														Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ …
09:20 / 20.08.2025

														
														20 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади
22:47 / 19.08.2025

Бу ҳам қизиқ

АҚШ 6 мингдан ортиқ талабаларнинг визасини бекор қилди

АҚШ 6 мингдан ортиқ талабаларнинг визасини бекор қилди

BBC хабар қилишича, қарорнинг асосий сабаблари сифатида визаси тугаганидан кейин мамлакатда қолиш, турли қонунбузарликлар ва…
13:03 / 19.08.2025
“Афросиёб” поездларида Wi-Fi хизмати ишга туширилди

“Афросиёб” поездларида Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Афросиёб” поездларида йўловчилар учун Wi-Fi хизмати ишга туширилганини маълум …
14:22 / 19.08.2025
Ғазодаги қамал ва очарчилик туфайли умр кўриш давомийлиги қисқарган

Ғазодаги қамал ва очарчилик туфайли умр кўриш давомийлиги қисқарган

“Ғазода 4 минг нафар бола ампутация қилинган, 18 минг нафар етим бола ўлдирилган, 20 минг нафар бола жароҳатланган”, – дейил…
14:33 / 19.08.2025
Сифатсиз маҳсулотларга тўлов қилиб, пулини ололмаётган фуқаролар Рақобат қўмитасига мурожаат қилди

Сифатсиз маҳсулотларга тўлов қилиб, пулини ололмаётган фуқаролар Рақобат қўмитасига мурожаат қилди

Мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, жойида бартараф этилди
19:28 / 19.08.2025
Тадбиркорлар учун универсал QR-код ва янги солиқ тартиби жорий этилади

Тадбиркорлар учун универсал QR-код ва янги солиқ тартиби жорий этилади

Маълум қилинишича, ҳозирда Ўзбекистонда 40 дан зиёд электрон тўлов ташкилотлари фаолият юритмоқда. 1 ноябрдан эса тадбиркорл…
14:29 / 20.08.2025
Ҳиротдаги автоҳалокатда 71 киши ҳалок бўлди

Ҳиротдаги автоҳалокатда 71 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага автобуснинг мотоцикл ва юк машинаси билан тўқнашуви сабаб бўлган.
09:47 / 20.08.2025
Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ …
09:20 / 20.08.2025
Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида қарийб 2 миллиард сўм зарар етказилди

Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида қарийб 2 миллиард сўм зарар етказилди

Ҳозирда жиноят кодексининг 169-моддаси(Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
22:31 / 19.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!