$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

Сифатсиз маҳсулотларга тўлов қилиб, пулини ололмаётган фуқаролар Рақобат қўмитасига мурожаат қилди

19:28 / 19.08.2025

Рақобат қўмитасига савдо соҳасидаги муаммолар юзасидан фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига Боғот туманидан Н.А.нинг сотиб олган телефон маҳсулоти нуқсонли бўлганлиги сабабли, мазкур носоз ҳолатдаги маҳсулотни дўконга топширгани, бироқ ҳозирги кунгача маҳсулотга тўлаган пуллари қайтарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида ушбу маҳсулот ҳақиқатда нуқсонли эканлиги ўз тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига соҳага оид қонунлар юзасидан тушунтириш берилиб, 6 928 740 сўм фуқарога телефон учун тўланган пул қайтарилиши таъминланди.

Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига Юнусобод туманида яшовчи фуқаро С.А.дан келиб тушган мурожаатда “Узум Market” платформаси орқали сотиб олган “Аух” русумли кондиционернинг ўлчами ва ишлаш қуввати хонадонига мос келмагани сабабли товарни қайтаргани, бироқ орадан анча вақт ўтганига қарамай унга тўланган пули қайтарилмаганидан шикоят қилган.

Олиб борилган ўрганишларга кўра “УЗУМ МАРКЕТ” МЧЖ ХК томонидан товар қабул қилиниб, тўланган 3 млн 999 минг сўм маблағ С.А.га қайтариб берилиши таъминланди.

Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига Шеробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.М. мурожаат қилиб, хонадонига ўрнатилган қуёш панели қисқа фойдаланишдан сўнг носоз ҳолатга келганини билдириб, уни таъмирлашда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат ўрганилиб, таъминотчи М.О.К. томонидан панель таъмирлатиб берилди ва фуқаронинг муаммоси ижобий ҳал этилди.

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А. Х.дан мурожаат келиб тушган. Фуқаро мурожаатида оилавий шароитларини инобатга олган ҳолда “Идеа” МЧЖ дўконидан муддатли тўлов асосида харид қилган товарлар учун шартномани бекор қилишни сўраб, дўконга ариза топширгани, бироқ шартнома бекор қилинмагани ва пластик картасидан тўловлар ечиб олинаётганини маълум қилган ҳамда мазкур масалада амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат асосида бошқарма томонидан тегишли ишлар амалга оширилиб, “Идеа” МЧЖ дўкони ва фуқаро ўртасидаги шартнома бекор қилиниши таъминланди.

Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига Қарши туманида яшовчи фуқаро С.Ҳ. томонидан “Идеа” МЧЖ савдо дўконидан 999 000 сўмга харид қилинган телевизори сифатсиз эканлиги, бундан ташқари муддатли тўлов асосида 6 600 000 сўмга харид қилинган кондиционернинг нархи шартномадан кейин 8 628 000 сўмга оширилгани юзасидан эътироз билдирилган мурожаат келиб тушди.

Ўрганиш натижасида фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди, техника воситалари қайтарилиб, шартнома бекор қилиниши таъминланди.

Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига Ш.Рашидов туманидан Н.С. Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида жойлашган дўконидан харид қилган автомобиль эҳтиёт қисмларидан 4 дона шина сифатсиз чиққанлиги, аммо унга тўланган пулни қайтариб ололмаётгани юзасидан мурожаат қилган.

Ўрганиш ва амалий чоралар натижасида фуқарога шинага тўланган 650 000 сўм пул маблағи тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаро Р.М.нинг “Узум маркет” платформаси орқали сотиб олган телефони носозлиги бўйича қилган мурожаатини кўриб чиқди. Натижада шартнома бекор қилиниб, фуқарога 279 000 сўм қайтарилди.



														
														Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026

														
														ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026

														
														Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026

														
														Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026

														
														Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026

														
														Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026

														
														Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026

														
														Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026

														
														Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд туризм қўмитаси Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Ташаббус, шунинг…
11:38 / 04.11.2026

														
														Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг келгусида қуриладиган янги линиялари ва бекатларида поездларнинг келиш ҳамда кетиш вақтини аниқ кў…
09:54 / 04.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олга…
13:02 / 03.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026
Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026
Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026
Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эрон давлат телевидениеси мамлакатга ядровий зарба берилган тақдирда фуқаролар қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида махсус…
09:43 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!