Қирол Чарлз III Бласкпинк К-Поп гуруҳидаги қўшиқчиларга Британия империяси ордени фахрий аъзоси медалларини топширди. Бу ҳақда Букингем саройи хабар берди.
Қирол Чарлз III Бласкпинк К-Поп гуруҳидаги қўшиқчиларга Британия империяси ордени фахрий аъзоси медалларини топширди. Бу ҳақда Букингем саройи хабар берди.
Медалларни топшириш жараёнида Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёл ва биринчи хоними Ким Гон Хи иштирок этган. Айни пайтда Президент 3 кунлик давлат ташрифи билан Буюк Британияда бўлиб турганди.
Квартет – Женни, Жису, Лиза ва Роуз – медалларни олаётганда Британия монархи билан суҳбатлашган ва бирга суратга тушган.
"Умид қиламанки, қачондир жонли ижроингиздан баҳраманд бўламан. Шунча йиллардан кейин ҳамон бир-бирингиз билан гаплашаётганингиз ҳайратланарли", деб ҳазиллашган Қирол Чарлз гуруҳ аъзоларига.
Букингем саройининг маълум қилишича, Бласкпинк гуруҳи аъзолари 2021 йилда Глазгода бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим бўйича саммити СОП26'да тутган ўрни учун медаллар билан тақдирланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!