Сурхондарё вилоятининг “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалигида ишловчи ходимларнинг ўз ишига совуққонлиги оқибатида 611 туп “Тожик ковраги” ўсимлиги кесиб кетилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси хабар бермоқда.
Хабарга кўра, вилоят прокуратураси ва Узун туман ИИБ томонидан назорат тадбирлари ушбу ўрмон хўжалигининг “Файзова” бўлими 6-айланма йўли 7-кварталининг “Арчабулоқ” массиви ҳудудида ўтказилган. Таъкидланишича, айнан мана шу ҳудудда тожик кавраги табиий равишда ўсади.
“Мазкур ҳолат юзасидан тегишлича, бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, табиатга етказилган зарар ҳисобланмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, “Тожик ковраги” Қизил китобга киритилган ноёб ўсимлик ҳисобланади. Ковракнинг Ўзбекистонда 50 дан зиёд тури учрайди. Унинг елим-смоласи халқ табобатида томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволаш учун, шунингдек, қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи малҳам сифатида қўлланилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!