$
12968.38 UZS
-4.93
152.37 UZS
1.18
14343.03 UZS
14.01
31° Кечаси 18°

Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда

14:52 / 25.09.2023

Олий Мажлис Қонунчилик палтасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар кун тартибидаги биринчи масала сифатида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Мазкур ҳужжат билан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда.

Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш;

- Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш;

- қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.

Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

Шунингдек, Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.

Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

- Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

- Президентнинг тақдимига биноан бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

- Бош вазир, ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:

- Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;

- фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра, спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.

Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади. Сенатнинг янги таркиби эса 1 ой мобайнида шакллантирилади.

Мазкур қонун лойиҳасининг долзарблигини инобатга олган ҳолда депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.


Бу ҳам қизиқ

Панама АҚШ қўшинларини Панама канали яқинида жойлаштиришга рухсат берди

Панама АҚШ қўшинларини Панама канали яқинида жойлаштиришга рухсат берди

Бу ҳақда Вашингтон ва Панама ўртасида “юқори мансабдор шахслар” томонидан имзоланган янги келишувда қайд этилган.
12:20 / 11.04.2025
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали транзит ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали транзит ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга мурожаат қилди

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудига Россия ва Ўзбекистон орқали киришда тақиқ борлиг…
15:27 / 11.04.2025
Ўзбекистонда ипотека учун 4,4 трлн сўм ажратилди

Ўзбекистонда ипотека учун 4,4 трлн сўм ажратилди

2025 йилнинг сўнги уч ойида Ўзбекистонда ипотека кредитларига 4,4 трлн сўм йўналтирилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот бер…
19:13 / 11.04.2025
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Кеча, 11 апрель куни соат 21:53 да А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Тошкент—водий йўналиш…
10:12 / 12.04.2025
Бир қатор ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

Бир қатор ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 13-18 апрель кунлари кутилаётган ёмғир…
20:34 / 11.04.2025
Швейсария Ўзбекистондаги маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимига 2 миллион доллар ажратади

Швейсария Ўзбекистондаги маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимига 2 миллион доллар ажратади

Швейсария ҳукумати Ўзбекистонда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш учун 2 миллион доллар ажратади.
21:44 / 10.04.2025
Тошкентда ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган Газел дарахтга бориб урилди

Тошкентда ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган Газел дарахтга бориб урилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
16:25 / 10.04.2025
Тўрткўлда Isuzu ва DAF тўқнашди

Тўрткўлда Isuzu ва DAF тўқнашди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
10:14 / 11.04.2025
Хитой АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 125 фоизгача бож белгилайди

Хитой АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 125 фоизгача бож белгилайди

Хитой Молия вазирлиги маълумотига кўра, ушбу қарор 12 апрель санасидан кучга киради.
14:49 / 11.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!