$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

“Росатом” Марказий Осиёни забт этмоқчи

18:00 / 08.10.2024

АЭС қурилиши ҳақидаги миш-мишлар, унинг атрофидаги ҳар хил гаплардан оммавий ахборот воситаларини кузатаётган ҳар бир шахс яхшигина хабардор. Россия раҳбари Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан кейин мамлакатда АЭС қурилиши ҳақидаги гаплар тез тарқалди ва турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимлардир унинг қурилиши тезроқ ривожланишга туртки бўлишини даъво қилган бир пайтда бошқалар унинг қурилишидан бироз чўчияпти. Сабаби, Чернобил ва Фукусима фожиалари уларнинг йодидан чиқмаган. Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистонга 11 миллиард долларга тушиши айтилаётган кам қувватли атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа Жиззах вилоятининг Фориш тумани Тузкон кўли яқинидаги дастлаб йирик атом электр станциясини жойлаштириш масаласи кўриб чиқилган аввал тасдиқланган майдонда амалга оширилиши кутилмоқда. Кичик АЭСнинг биринчи реактори қувватини ишга тушириш жорий йилнинг ёзида бошланиши керак бўлган устувор ишлар тугаганидан 60 ой (5 йил) ўтиб амалга оширилади.

Ҳар бир кейинги реактор олти ой ичида ишга туширилади. Олтита реакторли кичик АЭСнинг тўлиқ ишга туширилиши 2032 йил ёки ундан кейинга режа қилинган.

Хўш, бу борада қўшни мамлакатларнинг позицияси қандай?

2024 йилнинг 6 октябрь санасида Тўқаев бошчилигидаги Қозоғистонда АЭС қурилиши юзасидан референдум ўтказилди. Маълумотларга кўра, овоз берувчиларнинг 64 фоизи Атом электр Станцияси қурилишини ёқлаб овоз берган. Бу эса Марказий Осиёдаги биринчи АЭС қурилишидан дарак беради.

Аввалроқ, мамлакатда станция қурилишига қарши бўлганлар ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Президент Тўқаев эса АЭС қурилишига қарши эмаслигини очиқча билдириб, атом электр станциясини қуриш режасини “Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик лойиҳа”деб атади. Бундан ташқари, у атом электр станциясини “энг замонавий технологияларга эга глобал компаниялар консорциуми” томонидан қурилиши кераклигини айтган. Атом электр станцияларини қуриш бўйича шартнома тузиш учун Франция, Хитой, Жанубий Корея ва ўша машҳур “Росатом” компаниялари мурожаат йўллаган.

Маълумки, Қозоғистон дунёнинг энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси, аммо электр энергияси етишмаслигидан азият чекади. Атом электр станцияси эса бу вазиятни юмшатиши мумкин. Кўплаб экологлар ва фаоллар АЭС қурилишига қарши. Уларнинг таъкидлашича, келажакда станцияни ишдан чиқариш учун катта маблағ керак бўлади. Бундан ташқари, улар атом электр станциясини қуриш ғояси Қозоғистон ҳукумати томонидан фақат Россия манфаати учун илгари сурилаётганидан қўрқишади. Демак, Балхаш кўли ёнида қурилиши режа қилинаётган АЭСни ҳам “Росатом” қуради.

Тўқаевнинг айтишича, мазкур АЭС Қозоғистонни ўнлаб йиллар давомида барқарор ривожлантиради. Мамлакат энергетика вазирлигининг таъкидлашича, яқин 10 йил ичида мамлакатда энергия манбаи қурилмаса 2035 йилга бориб жиддий энергия тақчиллиги юзага келишидан огоҳлантирмоқда. Қозоғистонга 10-12 миллиард долларга тушиши кутилаётган АЭСни қуриш учун Қозоғистон Атом электр станциялари компанияси қурилиш учун эҳтимолий ҳудудларни кўриб чиқмоқда. Қурилишга асосий ҳудуд сифатида Алмати областидаги Балхаш кўли эканлиги айтилмоқда. 6 октябрь куни ўтказилган референдум арафасида қурилишга қарши чиққан фаоллардан 20 нафари ҳибсга ҳам олинган.

Бундан ташқари, “Росатом” Қирғизистон билан ҳам АЭС қуришни режа қилмоқда. Ҳозирча расмий келишувга эришилмаган, лекин Қирғизистон ҳукумати “Росатом” билан ҳамкорликда атом энергетикасини ривожлантириш имкониятларини ўрганиб, АЭС қурилиши учун муқобил ҳудуд қидиришда давом этмоқда.

Қирғизистон Энергетика вазири Таалайбек Ибраев энг ишончли энергия ташувчиси 360 кун, 24 соат ишлайдигани бу АЭС эканлигини айтган. Вазирнинг қўшимча қилишича, дунё мамлакатлари АЭСга ўтган ва бу борада қўшни мамлакатлар ҳам анча фаол ва унинг қурилиши учун 5-6 йил вақт керак бўлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон билан келишувга эришган “Росатом” Қирғизистон ва Қозоғистонга ҳам АЭС қуриб беришни таклиф қилмоқда.


Тайёрлади: Илёс Болтаев


Жаҳон


														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!