АҚШ армиясининг 101 ҳаво-десант дивизияси, агар Москва ва Киев ўртасида кескинлик кучайса ёки НАТОга аъзо давлатга ҳужум бўлса, Украина ҳудудига киришга тайёр.
Бу ҳақда дивизия қўмондонлик штаби маълум қилди.
“Биз НАТО тупроғининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга тайёрмиз”, - деди дивизия қўмондони ўринбосари бригада генерали Жон Лубас.
Шунингдек, 2 бригада жанговар гуруҳи қўмондони, полковник Эдвин Меттейдесс АҚШнинг Руминияга юборилган қўшинлари Россия кучларини яқиндан кузатганини маълум қилди.
Келтирилишича, Кентуки штатидаги Форт-Кемпбеллдаги 101 ҳаво-десантининг уй базасидан 4700 га яқин аскар НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун сафарбар этилган.
Қўмондонларнинг таъкидлашича, агар уруш ҳажми катталашса ёки НАТОга бирон бир ҳужум бўлса, АҚШ ҳарбий қўшини чегарани кесиб ўтишга тўлиқ тайёр.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!