Россия полицияси турли ҳуқуқбузарликлар содир этган ва мамлакатда ноқонуний яшаётган 1400 нафарга яқин чет эл фуқаросини депортация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Россия ИИВ Москвадаги Бош бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг бошидан бери Россияга турли жиноятлар, жумладан оғир жиноятлар содир этиб, қидирувда бўлган 242 нафар, жиддий касалликларга чалинган 430 нафар, Россияга сохта ҳужжатлар билан кириб келган 100 дан ортиқ мигрантлар борлиги аниқланган. Оқибатда, 1400 га яқин хорижлик фуқароларга нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида буйруқ чиқарилиб, ушбу тоифадаги 450 дан ортиқ чет эл фуқароси депортация қилинган.
Шунингдек, Россия ҳукумати ўтган давр мобайнида 32 нафар шахснинг Россия фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилган.
“Фуқаролиги бекор қилинган шахсларнинг асосий қисми ўта оғир жиноятларни, жумладан одам ўғирлаш, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши ва миллий хавфсизликка зарар етказиш каби жиноятларни содир этганликда айбланган”, – дея қўшимча қилинади хабарда.
Бундан ташқари, йилнинг ўтган даврида чет элликларни ноқонуний легаллаштириш бўйича 2400 та ва ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 170 та жиноят ҳолатлари қайд этилиб, Россия қонунчилигидаги тегишли моддалар билан судланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!