Рус боксчиси Денис Бойцов, “Russian Tyson” лақаби билан танилган боксчи 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Орёл вилояти жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари маркази хабар берди.
Бойцов 1986 йил 14 февралда Орёлда туғилган. Ҳаваскорликда 130 та жанг ўтказиб, 115 тасида ғалаба қозонган, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида олтин медаллар олган. Профессионал рингда 36 ғалаба (27 таси нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган. Уни кучли зарбалари ва агрессив услуби учун Майк Тайсонга ўхшатишган.
У 2015 йил 3 майда Берлин метросида оғир жароҳатланган ҳолда топилган. Бошидан жиддий шикаст олган, сунъий комага ётқизилган, бир неча операция ўтказилган. Кейинчалик гапира ва юра олмай қолган, узоқ йиллар реабилитация ўтказган. Шундан кейин у рингга қайтмаган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!