Тошкентдаги театрлар доимо ижодий ҳаёт маркази бўлиб келган. Бироқ айни пайтда пойтахтдаги кўплаб театрларнинг моддий-техник базаси жиддий янгиланишга муҳтож.
Хусусан, Муқимий номидаги Ўзбек давлат академик мусиқали театри, Ўзбекистон Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси бинолари узоқ вақтдан бери таъмирталаб ҳолатда экани қайд этилди.
Таъкидланишича, зарур шароитлар яратилса, театрларнинг репертуари янгиланади, томошабинлар эътиборини тортадиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади. Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Музейда нодир қўлёзмалар рақамлаштирилиб, китобхонларга тақдим этилмоқда.
Молиялаштириш масалаларини ҳал этиш учун масъуллар белгилангани, жараён эса алоҳида назоратга олингани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!