Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида ўтказилган тадбир давомида 1993-йилда туғилган, аввал ҳам наркожиноят учун судланган шахс бошқарувидаги “Лаcетти” автомобили Когон тумани ҳудудида тўхтатилган. Текширув жараёнида автомобилнинг ҳаво филтри остидан яширилган 993 грамм “опий” моддаси аниқланиб, протсессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Суриштирувлар давомида ушбу модда Термиз туманида яшовчи, 1980-йилда туғилган шахсдан олингани аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилган. Натижада мазкур шахс ҳам қўлга олиниб, унинг ёнидан 5 килограмм, яшаш хонадонидан эса яна 7 килограмм “опий” моддаси топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!