30 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади. Кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат кундузи 30–32 даражагача кўтарилади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса баъзи жойларда ёмғир ёғиши, шамол эса айрим ҳудудларда 18 м/с гача кучайиши мумкин
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, аммо чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши эҳтимоли бор. Марказий вилоятларда (Сирдарё, Жиззах, Самарқанд) ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади.
Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида қисқа ёмғир ёғиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарёда эса ҳарорат 35 даражагача етади.
Тоғли ҳудудларда эса ёмғир, момақалдироқ ҳамда сел-сув тошқинлари юзага келиши хавфи бор.29 апрелдан 4 майгача тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!