Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 61-мактаб директори ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборди. Бу ҳақда Zo‘rTV телеканали "Бу кун" дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ўқувчилардан бири синфхонада пиротехника воситасини портлатган ва бундан хабар топган директор ўқувчини синфдаги болалар кўз ўнгида калтаклаган. Оқибатда воқеада умуман айби бўлмаган 12 ёшли боланинг қулоқ пардаси йиртилиб, кетган.
"Мендан айб ўтмаган, уни мен портлатмадим. Директор келиб, мени урди. Қулоғим шанғиллаб, йиқилиб тушаётганимда ъшантажъ қима деб, тепиб-калтаклайверди", — деган ўқувчи.
Жароҳатланган ўқувчи шифохонага олиб борилган.
"Қулоқ пардаси йиртилган. Зарба еган, парда тешилган. Қон қолдиқлари қолган",– дейди уни текширган шифокор.
Мактабда директорнинг тарафдорлари кўплиги, уларнинг кўпчилиги қариндошлари эканлиги айтилган. Шу билан бирга воқеа содир бўлган кунги видео камерадаги тасвирлар ҳам ўчириб юборилган. Мактаб ошхонаси эса вақтинча ёпиб қўйилгани маълум қилинган.
Жабрланган ўқувчининг отаси эса икки кундан буён ички ишлар ҳодимлари ундан ариза ҳам олмаганини таъкидлаган.
Чақиртирилган вақтдан 2 соат ўтиб, мактабга етиб келган туман халқ таълими бўлими ҳодимлари ҳолатдан хабари йўқлигини айтган.
"Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли одоб-аҳлоқ нормалари бор. Бу вазиятда ўқувчи ҳам, ўқитувчи ҳам ушбу қоидаларни бузган. Бу борада педагогларга ҳам, ўқувчиларга ҳам белгиланган тартиблар бор", — деган ХТБ ҳодими.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!