Кеча, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!