Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда тарқатилган айрим реклама материаллари юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан текширув ишлари ўтказилди.
Қўмита мутахассислари “Инстаграм” тармоғидаги “айкоус_секрет”, “дом_пенюар”, “ширай shop”, “наргизем_shop” ҳамда “арзон hostel” саҳифаларида жойлаштирилган реклама роликларини ўрганиб чиқди. Таҳлиллар натижасида ушбу рекламаларнинг мазмуни жамоатчиликда қабул қилинган одоб-ахлоқ меъёрларига зид экани аниқланган.
Текширув якунига кўра, “айкоус_секрет”дўкони раҳбари Айгерим Илясова ҳамда “дом_пенюар”дўкони раҳбари Айнура Абдуллаева бўйича “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш ҳолати юзасидан иш қўзғатилди.
Шунингдек, “ширай shop”, “наргизем_shop” ва “арзон hostel” саҳифалари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳужжатлар суд органларига юборилган.
Қонунчиликка кўра, рекламада миллий ва оилавий қадриятларга ҳамда ахлоқий-маънавий меъёрларга зид бўлган образ ва иборалардан фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!