Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 20 апрель куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса вақтида икки нафар мактаб ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойи яқинида йўлни кесиб ўтаётган бўлган.
Шу пайтда Damas автомобили ҳайдовчиси улардан бирини уриб юборган. Дастлаб ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган, бироқ кейинчалик ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Унинг сўзларига кўра, у болаларни кўриб сигнал берган, бироқ орқадан сигнал чалишгани сабаб чалғиб қолган ва шу вақт ичида бола йўлга чиқиб қолган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Агар жабрланувчининг тан жароҳати енгил деб топилса, иш маъмурий тартибда кўрилади, оғир ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!