Озарбайжоннинг бир қатор ҳудудларида юқори синф ўқувчилари ўртасида оммавий текширувлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Minval Politika” хабар берди.
Текширувлар асосан Абшерон тумани, Сумгаит ҳамда яқин ҳудудлардаги мактабларни қамраб олган. Маълум қилинишича, вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторлар дарс вақтида синфхоналарга кириб, ўқувчиларни текширмоқда. Тақиқланган буюм аниқланса, ўқувчи алоҳида суҳбатга олиб чиқилади ва бу ҳақда мактаб раҳбарияти ҳамда ота-оналарга дарҳол хабар берилади.Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўқувчиларнинг сумкалари ва шахсий буюмларини кўздан кечирмоқда. Текширувлар асосан тиғли буюмлар, тамаки маҳсулотлари ва бошқа хавфли воситаларни аниқлашга қаратилган.
Сўнгги пайтларда мактабларда содир бўлаётган ҳодисалар кўпайгани сабаб ўқитувчилар ота-оналарга фарзандларининг сумкаларини текшириб туришни тавсия қилмоқда.
Хусусан, жорий йил феврал ойида Боку шаҳрида 10-синф ўқувчиси отасига тегишли ов қуроли билан ўқитувчини яралагани қайд этилган. Шунингдек, бошқа мактабларда ҳам ўқувчилар ўртасида зўравонлик билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар кузатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!