$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Ҳиндистонда cел оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

15:16 / 05.10.2023

4 октябрь куни Ҳиндистоннинг Сикким шаҳридаги Теэста дарёси бўйидаги сел оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган. Бугун, 5 октябрь куни Ҳиндистон шимоли-шарқида йўқолган одамларни қидириш ва қутқариш операцияси бошланган. Бу ҳақда штат ҳукумати маълум қилди.

Штат бўйлаб тўфондан жабр кўрган 2000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган ва ёрдам лагерлари ташкил этилган.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, сув тошқини оқибатида камида 11 та кўприк қулаган ва бу қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда.

Маълумотларга кўра, сел оқибатида Сикким штатининг Пакёнг шаҳри энг кўп зарар кўрган. Шаҳарда сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлган ва 59 киши бедарак йўқолган. Шунингдек, Штат пойтахти ва энг йирик Гангток шаҳрида уч киши ҳалок бўлган, 22 киши бедарак йўқолган.

Йўқолганлар орасида Ҳиндистон армиясининг ўнлаб аъзолари ҳам бор. Аскарларни топиш учун қидирув-қутқарув операцияси бошланган. Чоршанба куни кечқурун бир аскар қутқариб олинди, бироқ армия маълумотларига кўра, яна 22 нафари бедарак йўқолган. Уринишларга тўхтовсиз ёмғир ва сув тошқинлари тўсқинлик қилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайгани фонида Ҳиндистон 32 та аэропортни фуқаролик рейслари учун ёпди. Бу ҳақд…
12:12 / 10.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025
Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!