Бугун, 12 апрель куни соат тахминан 11:40 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар "Ипак йўли" ва "Баҳодир Тарағай" кўчалари чорраҳасида Captiva ва Damas русумли автомобиллар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган, натижада Captiva русумли автомашинада ёнғин чиққан.
Ёнғин оқибатида автоуловнинг олд қисми зарар кўрган.
Тўқнашув ва ёнғин сабаб ҳеч ким тан жароҳати олмади.
Маълум бўлишича, ёнғин бўйича хабар соат тахминан 11:47 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар ФВБ га келиб тушган, 1 та қутқарув бўлинмаси соат 11:50 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 11:57 да тўлиқ бартараф этган.
Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёни бошланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!