$
11979.83 UZS
-1.98
164.99 UZS
-0.14
13904.99 UZS
25.26
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев АҚШда ўзбекистонликлар билан учрашди

08:37 / 25.09.2025

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи давомида анъанага кўра, ушбу мамлакатда меҳнат ва истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар, шунингдек, АҚШнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Самимий суҳбат давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, хусусан, уларни фаол илгари суришда ўзбекистонликлар ва уларни бирлаштирувчи ташкилотларнинг иштироки муҳокама қилинган.

Учрашувда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқаро ва ёшлар ўртасида мулоқот майдонини яратишга қаратилган “Ватандошларнинг халқаро бизнес марафони”га старт берилган.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий ва таълим алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётнинг устувор соҳаларига АҚШнинг илғор технологияларини жорий этиш, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида инновацияларни илгари суриш, мамлакатда маркетплейсларни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирган.

Давлат раҳбари йиғилганларга Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, айтилган барча таклиф ва ташаббуслар мамлакат вазирлик ва идоралари томонидан пухта ўрганиб чиқилиши, энг истиқболлилари эса амалиётга татбиқ этилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон Президенти АҚШда “Эл-юрт умиди” стипендиатлари сони 500 нафардан ошганига алоҳида эътибор қаратган. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва тажрибасини мамлакатда қўллаш учун имконият яратиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев талабаларга ўқишда ва келгусидаги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, ёшларнинг ташаббусларига доимо очиқлиги ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаган.

Ўз навбатида, учрашув иштирокчилари Ўзбекистон етакчисига хориждаги ватандошлар ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун яратилаётган шароит ва имкониятлар учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.



														
														Самарқанд ва Қашқадарёда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Самарқанд ва Қашқадарёда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қалбаки…
11:25 / 16.06.2026

														
														Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қили…
10:13 / 16.06.2026

														
														Албания Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Албания Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқас…
09:45 / 16.06.2026

														
														Ўзбекистонлик баҳодир халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик баҳодир халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган VI халқаро Strongmen-баҳодирлар ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Финал босқичида турли давлатлард…
19:39 / 15.06.2026

														
														Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Форум 16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес…
18:18 / 15.06.2026

														
														Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
18:08 / 15.06.2026

														
														16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдиро…
16:20 / 15.06.2026

														
														Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16:11 / 15.06.2026

														
														Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқас…
16:06 / 15.06.2026

														
														Сирдарёдаги мебель цехда ёнғин чиқди

Сирдарёдаги мебель цехда ёнғин чиқди

Ёнғиндан куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
13:01 / 15.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Ҳиндистонда Ан-32 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

Ҳиндистонда Ан-32 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудида Ан-32 русумли ҳарбий-транспорт самолёти қўниш вақтида ҳалокатга учради.
15:22 / 14.06.2026
16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдиро…
16:20 / 15.06.2026
Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Форум 16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес…
18:18 / 15.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қили…
10:13 / 16.06.2026
Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқас…
16:06 / 15.06.2026
Швейсарияда аҳоли сонини чеклаш ташаббуси

Швейсарияда аҳоли сонини чеклаш ташаббуси

Швейсарияда ўтказилаётган референдум мамлакат сиёсий ҳаётида катта муҳокамага сабаб бўлмоқда. Таклифга кўра, мамлакат аҳолис…
15:45 / 14.06.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампга таваллуд куни – юбилей айёми муносабати билан табр

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампга таваллуд куни – юбилей айёми муносабати билан табр

“Сизни бой тажрибага эга, ўз халқининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган атоқли давлат арбоби сифатида яхши биламиз. Сизни…
14:05 / 14.06.2026
“Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилади” – Саида Мирзиёева

“Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилади” – Саида Мирзиёева

Наркожиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар учун янги қонун қабул қилинди.
09:24 / 15.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозни оширди

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозни оширди

Жаҳон банкининг 2026 йил июнь ойида эълон қилинган “Глобал Economic Prospects” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти бўйич…
15:39 / 14.06.2026
Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
18:08 / 15.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!