Россияда мигрантлар учун мигратсия ва фуқароликка оид давлат божлари оширилиши режалаштирилган. Мазкур таклиф Молия вазирлиги томонидан илгари сурилган бўлиб, тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.
Янги тартибга кўра:
— фуқаролик олиш учун тўлов 4 200 рублдан 50 000 рублгача оширилади;
— таклифнома расмийлаштириш 960 рублдан 8 000 рублгача етказилади;
— визалар учун тўловлар 1 200 рублдан 6 000 рублгача белгиланади;
— вақтинча яшаш рухсатномаси 15 000 рублгача;
— доимий яшаш рухсатномаси 30 000 рублгача;
— хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун тўлов 15 000 рублгача оширилади.
Мазкур ўзгаришлар қабул қилиниши билан мигрантлар учун молиявий юклама сезиларли даражада ортиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!