Навоий вилоятининг Кармана туманида мактаб ўқувчиси бошқарувидаги автомобил йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Воқеа 22-апрель куни соат 21:00 лар атрофида туман ҳудудидаги Малик маҳалласида содир бўлган. “Cобалт” русумли автомобилда 22-умумтаълим мактабининг икки нафар ўқувчиси бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобил йўлдан чиқиб кетган.
ЙТҲ натижасида 9-синф ўқувчиси шифохонада вафот этган, 11-синф ўқувчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!