$
12130.01 UZS
32.08
153.04 UZS
1.27
14245.48 UZS
50.98
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Бувайдадаги мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди

17:05 / 12.05.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Бувайдада кўпчилик уста дурадгор. Оилалар ўз уйида эшик-ромлар тайёрлаб сотади. Уларнинг маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Тошкент шаҳри, узоқ вилоятларгача етказиб берилади.

Лекин ҳовлида шароитлар етишмасди. Об-ҳаво, шовқин ноқулайлик туғдирарди. Бувайдалик ҳунармандларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маҳаллада мебелсозликка ихтисослашган мажмуа барпо этилган. 

Хусусан, давлат раҳбари бу ердаги шароитларни кўздан кечирган. Бир қаватли биноларда ишлаб чиқариш устахоналари, икки қаватли биноларда савдо, кўргазма ва маиший хизмат хоналари жойлашган.

Шунингдек, Президент янги бинода иш бошлаган ҳунармандлар билан суҳбатлашган.

“Булар бу кунга машаққат билан келган. Энди ҳар куни ишлашга ҳам тайёр. Фақат бунинг учун барқарор хомашё ва бозор керак. Давлат шу жиҳатдан ёрдам берса, ҳунармандларнинг иши юришади, шогирдлари кўпаяди, даромади ошади”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш, қайта ишланган ёғоч маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилган. 

Мажмуада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозордан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонга экспорт қилиш режалаштирилган. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 3 минг 700 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланиши мўлжалланган.


Бу ҳам қизиқ

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

The Insider нашр бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизмати баёнотига таяниб хабар бермоқда.
08:34 / 14.12.2025
Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Республика ҳудудларида 16 декабрдан ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим вилоятларда кечқурун ёмғир ёки қор ёғиши мумкин, туман туш…
15:08 / 15.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар қарз беради

Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар қарз беради

Жаҳон банкининг ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 миллион долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади.
17:31 / 15.12.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
10:30 / 15.12.2025
Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

БААнинг Дубай шаҳри мезбонлик қилган 2025-йилги ёшлар Пара Осиё ўйинлари якунланди. Мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ў…
11:09 / 14.12.2025
Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Бироқ Вивекананда Ювабҳарати Salt Lake Stadium делегацияси футболчининг тижорий сафари доирасида ўтказилган тадбир пайтида о…
13:58 / 14.12.2025
Ҳасанбой Дўстматов Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Ҳасанбой Дўстматов Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА) томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси жамоаси сафида 13 нафар б…
17:03 / 14.12.2025
“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

Ўзбекистонда бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма е…
11:54 / 14.12.2025
Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025
Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 м…
09:31 / 14.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!