Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик.
Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур.
Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз.
Бугун масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалаларни муҳокама қилдик.
Барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақираман. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши керак.
Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!