Президент Шавкат Мирзиёев ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг тўққизинчи йиғилиши доирасида Ҳиндистон Республикаси молия ва корпоратив ишлар вазири Нирмала Ситхараман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида Нирмала Ситхараман давлатимиз раҳбарига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йил ноябрь ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ўтказиш ҳамда унинг доирасида Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Энергетика, нефть-кимё, рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш, фармацевтика соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлакларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!