$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
14° Кечаси

Шавкат Мирзиёев ИИБ ходимларини байрам билан табриклади

12:29 / 25.10.2024

“Ҳеч шубҳасиз, сизларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатингизни муносиб рағбатлантириш келгусида ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлади”, – Шавкат Мирзиёев.

Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!

Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар!

Муҳтарам фахрийлар!

Сиз, азизларни бугунги қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қувончли айёмда сизларнинг халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги катта хизматларингизни яна бир бор миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Ҳозирги кунда “Барча ислоҳот ва ўзгаришлар – инсон қадрини улуғлаш учун” деган эзгу тамойил асосида бутун юртимизда фуқароларимиз учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни эл-юрт манфаатлари йўлида хизмат қиладиган халқчил ва профессионал тизимга айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз, ҳеч шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, сўнгги йилларда барча маҳаллаларда хавфсиз, тинч ва осойишта муҳит яратиш, ҳудудларда илғор тажриба ва амалиётларни жорий этиш бўйича муҳим натижалар қўлга киритилаётганини таъкидлаш лозим.

Хусусан, Хива туманининг Истиқлол маҳалласи намуна сифатида белгиланиб, шу асосда 314 та криминоген вазияти оғир маҳаллада рақамлаштириш жараёни тўлиқ амалга оширилди. Ёнма-ён жойлашган, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларни кичик ҳудудларга ажратган ҳолда, уларда янгича иш услублари орқали жамоат тартибини сақлаш бўйича Наманган шаҳар тажрибаси яратилди.

Профилактика, патруль-пост ва пробация хизматлари инспекторларининг фаолиятига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш, ходимларнинг билим даражасини ошириш орқали ҳудудларда хавфсиз муҳит яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятида маҳаллалар жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун кичик ҳажмдаги дронлардан фойдаланиш тажриба тариқасида йўлга қўйилди.

Энг муҳими, биз ёш авлодимизнинг соғлом ҳаёти ва келажагини таъминлаш учун гиёҳвандликнинг олдини олиш, ёшларда бундай воситаларга нисбатан кучли иммунитетни шакллантириш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасига, айниқса, интернет тармоқлари орқали тарқалишига чек қўйишга қаратилган миллий стратегиямизни қабул қилдик ва уни қатъий ижро этишга киришдик.

Ана шундай ислоҳотлар натижасида жиноятчиликни жиловлаш бўйича ёндашувлар тубдан ўзгарди. Ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиши мумкин бўлган фуқароларни профилактика инспекторлари вақтида аниқлашлари ҳамда мавжуд муаммолар “маҳалла еттилиги” томонидан самарали ҳал этилиши учун ижтимоий профилактика тизими ва унинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари яратилди. Жиноятчиликка оид тенденцияларни комплекс илмий ёндашувлар асосида аниқлаш, тизимлаштириш ва салбий омилларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги тизимида Ўзбекистон Криминология тадқиқот институти иш бошлади.

Қайд этиш лозимки, республикамизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Мисол учун, Буюк Британиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан ўтган йили эълон қилинган рейтинг кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон жаҳоннинг 121 та мамлакати орасида энг хавфсиз давлат деб тан олинди. Бундай ютуқ бизга мамнуният бағишлаш билан бирга, катта масъулият ҳам юклайди.

Азиз дўстлар!

Тизим ходимларининг касб маҳоратини ошириш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш масаласи ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Бу жараёнда, аввало, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ҳамда криминоген вазияти оғир бўлган туман ва маҳаллаларда хизмат қилаётган ходимлар меҳнатига алоҳида аҳамият берилиб, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитлари яратилмоқда.

Албатта, бугунги шиддатли асрида ички ишлар органларининг кундалик фаолиятини инновацион ёндашувлар, рақамли технологиялар ва илм-фан ютуқларига таянган ҳолда ташкил этиш – мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлашнинг муҳим омили эканини сизлар яхши тушунасиз.

Шунинг учун тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишларни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз. Жумладан, янги турдаги жиноятлар ҳамда ахборот воситалари ёрдамида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда таъсирчан механизмларни қўллаш, криминоген вазият бўйича “қизил” тоифада бўлиб келаётган маҳаллаларда илмий ёндашувлар асосида жиноятчиликни жиловлаш юзасидан манзилли иш



														
														Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024

														
														Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024

														
														Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024

														
														Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024

														
														Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024

														
														Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024

														
														“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024

														
														Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
11:37 / 22.11.2024

														
														Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024

														
														22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024
Исроил фаластинлик болаларни қамоқхоналарда сақламоқда

Исроил фаластинлик болаларни қамоқхоналарда сақламоқда

Фаластин асирлари ишлари бўйича комиссияси Исроил қамоқхоналарида 270 нафар фаластинлик боланинг қўлга олингани ҳақидаги маъ…
09:08 / 21.11.2024
Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанесе расмий веб-сайтида хабар берилган.
18:27 / 21.11.2024
Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024
21 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

21 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 6-8, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 20.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилиб, ўз арсеналини модернизация қилиш учун Киевга эскирган ATACMS ракеталарини юборгани айтилм…
11:34 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!