$
12967.00 UZS
11.74
126.49 UZS
0.05
13352.12 UZS
25.04
Кечаси

Шавкат Мирзиёев металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари ҳамда 2025 йилги режалари билан танишди

21:35 / 02.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари ҳамда 2025 йилги режалари билан танишди.

Сўнгги етти йилда бу соҳада ишлаб чиқариш 1,5 баробар ўсган. Хусусан, йиллик олтин қазиб олиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 26 тоннага, кумуш 77 тоннага, мис 32 минг тоннага ошган.

Охирги беш йилда тоғ-кон ва металлургияга қарийб 9,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 15 та йирик лойиҳа ишга туширилди. Натижада бу соҳа иқтисодиётни трансформация қилишда энг муҳим драйверга айланмоқда. Мамлакатимиз саноати ҳажмининг учдан бири унинг ҳиссасига тўғри келаяпти.

Тоғ-кон саноати электротехника, қурилиш материаллари, кимё, заргарлик каби тармоқлар учун хомашёни кўпайтириб, уларнинг ўсишига катта туртки бераяпти. Шунингдек, комбинатлар 60 дан ортиқ кичик ва ўрта корхоналар билан кооперация асосида яқиндан ишлаяпти.

Буларни давом эттириб, иқтисодий самарадорликни ошириб бориш – замон талаби. Тармоқ корхоналарини жаҳон молия бозорида жозибадор компанияларга айлантириш керак.

Йиғилишда тоғ-кон саноати ва геология вазири ҳамда комбинатлар раҳбарлари шу борадаги режалар бўйича ахборот берди.

Жумладан, 2025 йилда тоғ-кон ва геология соҳасидаги лойиҳаларга 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилмоқда. Каолин ишлаб чиқаришни 50 фоиз ошириш, кўмир қазиб олишни 10 миллион тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

Навоий тоғ-металлургия комбинати бу йил илк бор халқаро бозорда евробонд жойлаштириб, 1 миллиард доллар арзон ресурс жалб қилди. Келгуси йил яна 500 миллион доллар евробонд чиқариш режалаштирилган.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ҳамда Ўзбекистон металлургия комбинатида янги қуюв прокатлаш мажмуаси ишга туширилади. Ўзбекистон технологик металлар комбинатида “яшил иқтисодиёт” учун муҳим бўлган ноёб металлар хомашёси кенгайтирилади.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда комбинатлар трансформация орқали дунё бозорида рақобатдошлигини ошириш бўйича катта ўзгариш қилиши зарурлигини таъкидлади.

Бунда таннархни тушириш, фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш, халқаро бозорлардан маблағ олиб келиш, янги технологияларни жорий қилиб, иш жараёнини автоматлаштириш энг муҳим вазифалар экани кўрсатиб ўтилди.

Корхоналар жаҳондаги ўзгаришларга тез мослашиб, янги ташаббуслар кўрсатиши зарурлиги айтилди. Тежамкорлик ва самарадорлик тамойили асосида харажатларни камайтириш, саноат тармоқларини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланди.



														
														20 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

20 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
22:39 / 19.01.2025

														
														Ўзбекистон яна бир мамлакат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон яна бир мамлакат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Келишувга эришганлар орасида АҚШ, Хитой, Филиппин, Бразилия, Шри-Ланка, Франция, Италия ва Исроил бор.
21:38 / 19.01.2025

														
														20 январдан Урганч – Қўнғирот йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилади

20 январдан Урганч – Қўнғирот йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Урганчдан Қўнғиротга поездлар соат 6:00 да, тескари йўналишда соат 13:24 да қатнайди.
19:22 / 19.01.2025

														
														Самарқандда икки киши ЙТҲ қурбони бўлди

Самарқандда икки киши ЙТҲ қурбони бўлди

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмган.
15:45 / 19.01.2025

														
														Халқаро Жаутиков Олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 19 та медалга сазовор бўлди

Халқаро Жаутиков Олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 19 та медалга сазовор бўлди

Ўтган йили эса шу олимпиадада 14 та медаль ўзбекистонликлар ҳисобига қайд этилган эди.
15:32 / 19.01.2025

														
														Тошкент Волейбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкент Волейбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Халқаро волейбол федерацияси 2025 йилда турли ёш тоифалари ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионатлари тақвимини эълон қилди.
15:29 / 19.01.2025

														
														Урганч давлат университетига Абу Райҳон Беруний номи берилди

Урганч давлат университетига Абу Райҳон Беруний номи берилди

Буюк аллома ва қомусий олим Беруний меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Урга…
12:45 / 19.01.2025

														
														Одам савдоси жиноятини содир этган шахс Туркияда қўлга олинди

Одам савдоси жиноятини содир этган шахс Туркияда қўлга олинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
12:02 / 19.01.2025

														
														Uzbekistan Airways самолётида техник носозлик кузатилди

Uzbekistan Airways самолётида техник носозлик кузатилди

Uzbekistan Airways'нинг Жидда – Тошкент йўналишидаги самолётида техник носозлик кузатилган.
09:06 / 19.01.2025

														
														19 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

19 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
23:01 / 18.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Трампнинг мемкоини бир кунда тўрт баравар қимматлашди

Трампнинг мемкоини бир кунда тўрт баравар қимматлашди

Бу ҳақда ТАСС нашри крипто алмашинуви маълумотларига таяниб хабар берди.
20:41 / 19.01.2025
Атмосферага зарар етказаётган айрим иссиқхоналар фаолияти тўхтатилди

Атмосферага зарар етказаётган айрим иссиқхоналар фаолияти тўхтатилди

Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
19:08 / 18.01.2025
Uzbekistan Airways самолётида техник носозлик кузатилди

Uzbekistan Airways самолётида техник носозлик кузатилди

Uzbekistan Airways'нинг Жидда – Тошкент йўналишидаги самолётида техник носозлик кузатилган.
09:06 / 19.01.2025
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади

Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади

Ушбу тадбирга тайёргарлик доирасида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси делегацияси ЮНЕСКОнинг Париждаг…
18:22 / 18.01.2025
Қарздор ота 180 млн сўм алимент тўлаб берди

Қарздор ота 180 млн сўм алимент тўлаб берди

МИБ Сурхондарё вилояти Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра, туманда яшовчи С.Баҳодировдан ўн икки …
15:58 / 18.01.2025
Байден сўнги иш кунида 85 йил олдин вафот этган ҳуқуқ фаолини афв этди

Байден сўнги иш кунида 85 йил олдин вафот этган ҳуқуқ фаолини афв этди

АҚШ президенти Жо Байден сўнги иш кунида афро-америкаликлар ҳуқуқлари ҳаракатининг асосчиларидан бири бўлган фуқаролик фаоли…
20:03 / 19.01.2025
Суд Юн Сок Ёльни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди

Суд Юн Сок Ёльни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди

Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
08:33 / 19.01.2025
Исроил ва ХАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишуви кучга кирди

Исроил ва ХАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишуви кучга кирди

Нетаняху идорасига кўра, ўт очишни тўхтатиш режими маҳаллий вақт билан 11:15 дан (Тошкент вақти билан 14:15) кучга кирган.
15:05 / 19.01.2025
20 январдан Урганч – Қўнғирот йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилади

20 январдан Урганч – Қўнғирот йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Урганчдан Қўнғиротга поездлар соат 6:00 да, тескари йўналишда соат 13:24 да қатнайди.
19:22 / 19.01.2025
Бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов раҳбарлигида соҳани ривожлантиришга доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов раҳбарлигида соҳани ривожлантиришга доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Спорт ташкилотларининг 2025 йилги сметаларини пухта ишлаш, “Дивизион спорт мусобақалари”ни ташкил этиш, “Ташаббусли бюджет” …
17:07 / 18.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!