Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида АҚШ Миллий разведка директорининг собиқ маслаҳатчиси ва Мудофаа вазирининг штаб бошлиғи бўлган 44 ёшли Кеш Пателни Федерал қидирув бюросининг янги раҳбари этиб тайинламоқчи.
“Бу Федерал қидирув бюроси Америкада кучайиб бораётган жиноят эпидемиясига барҳам беради, мигрант жиноий гуруҳларни йўқ қилади ҳамда чегара орқали одамлар ва гиёҳванд моддалар савдосини тўхтатади”, – дея ўз танловини тушунтирган АҚШнинг сайланган президенти.
Трампнинг сўзларига кўра, Пател “ФҚБга содиқлик, жасорат ва ҳалолликни қайтариш учун” ишлайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!