$
12190.57 UZS
18.39
157.48 UZS
0.03
14303.20 UZS
-53.89
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери билан танишди

20:24 / 18.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини бориб кўрди.

Мазкур мажмуа давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 28 январдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган, ўша йили 17 апрелда унинг қурилишига тамал тоши қўйилганди. 

Биринчи босқичда қарийб 20 гектар майдонда технопарк барпо этилмоқда. У маъмурий марказ, тадқиқот ва ривожланиш маркази (R&D), фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети ҳамда виварийни ўз ичига олади.

Бугунги кунда маъмурий марказ қуриб битказилган. 11 қаватли ушбу бинода Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, конференция зали, коворкинг маркази, бизнес инкубатор, кутубхона, соҳа тарихи музейи жойлашган.

Давлатимиз раҳбари ушбу марказни ва навбатдаги иншоотлар қурилишини кўздан кечирди. 

Кластердан асосий мақсад юқори технологияларни жорий этиш орқали мамлакатимиз фармацевтика тармоғини ривожлантириш, халқаро инновацион тизимга интеграциялашиш, юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқариш, малакали мутахассислар тайёрлашдир. Ушбу кенг кўламли мақсадлардан келиб чиқиб, Тошкент вилояти Зангиота туманидан 190 гектар ер майдони ажратилган.

Ҳозирги кунда бу ердаги саноат зонасида умумий қиймати 818 миллион долларлик 21 та лойиҳа жойлаштирилган. Уларнинг биринчиси – “Grand Pharm Logistics Hub” томонидан 40 миллион долларлик дистрибюторлик маркази ишга туширилди ва 300 та иш ўрни яратилди. Корхоналар Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Президентимиз ушбу лойиҳалар ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Инвестицияларни жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Келгусида саноат зонасида яна 620 миллион долларлик 20 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган.

Умуман, кластерда юқори сифатли дори-дармонлар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади, импорт бўлаётган маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади, 8 минг иш ўрни яратилади. Зарур амалиётлар маркази (GxP) товарларнинг тайёрланишидан истеъмолчига етиб боришигача бўлган барча босқичларда халқаро стандартларга мувофиқлик ва сифатни таъминлашга кўмаклашади.

Давлатимиз раҳбарига шу ерда барпо этиладиган Фармацевтика техник университети ҳақида ахборот берилди. 

Унда фармакопея маркази, кутубхона, спорт мажмуаси, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой бўлади. Саноат фармацияси, биокимё ва биотиббиёт, биотехнология, биофармацевтика, биоинформатика каби йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Бунинг учун таълим халқаро дастурлар асосида йўлга қўйилади, микробиология, биотехнология, ҳужайра биологияси, фармакология, таҳлилий кимё каби лабораториялар ташкил этилади.

Университетга жорий ўқув йилида илк талабалар қабул қилинди. Президент улар билан мулоқотда бўлди.

– Биз ривожланган давлатлардан инвесторлар олиб келяпмиз. Улар Ўзбекистонга қандай қилиб баҳо беради? Сизлар билан мулоқот қилиб. Мамлакатимизнинг бойлиги – ёшлар! Фармацевтика бўйича ҳам энг яхши дастурларни қўллаб, келажак учун мутахассисларни тайёрлаб олмасак, бошқаларга пул тўлаймиз, боғлиқ бўлиб қоламиз. Шунинг учун замонавий университет ташкил қилиб, дуал таълимни йўлга қўйяпмиз. Бу ерда ҳам билим оласизлар, ҳам ўқиганларингизни амалда қўллаш имкониятига эга бўласиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур ўқув юрти битирувчиларига Корея Республикасининг Ёнсе, Буюк Британиянинг Сандерленд ва Де Монтфорт университетларининг халқаро миқёсда тан олинадиган дипломлари берилади. Шунингдек, Данди, Пусан ва Пурдю университетлари билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилган.



														
														Янги Ўзбекистон спорт ва очиқлик орқали дунё билан интеграциялашяпти

Янги Ўзбекистон спорт ва очиқлик орқали дунё билан интеграциялашяпти

“Биринчи маротаба 15 минг нафарлик иштирокчилар билан чиқмоқдамиз. Тошкент мезбонлигида ўтаётган мазкур марафон кейинги йири…
16:55 / 02.03.2026

														
														3 март учун об-ҳаво маълумоти

3 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
16:32 / 02.03.2026

														
														Қорақалпоғистон ва Хоразмда газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

Қорақалпоғистон ва Хоразмда газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар …
15:11 / 02.03.2026

														
														Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади”, – дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
13:35 / 02.03.2026

														
														Қорақалпоғистонда ичимлик суви таъминотини ривожлантиришга 2,2 трлн сўм йўналтирилади

Қорақалпоғистонда ичимлик суви таъминотини ривожлантиришга 2,2 трлн сўм йўналтирилади

Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳоли пунктларининг марказлашган ичимлик сув таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш м…
13:21 / 02.03.2026

														
														Тошкент вилоятида прокуратура ходими 9 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент вилоятида прокуратура ходими 9 минг доллар пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (…
12:21 / 02.03.2026

														
														Ўзбекистонликларга хорижга чиқмаслик тавсия қилинди

Ўзбекистонликларга хорижга чиқмаслик тавсия қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Яқин Шарқ йўналишида режалаштирилган зиёрат, тижорат, дам олиш ҳамда бошқа турд…
11:05 / 02.03.2026

														
														Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс ва унинг 1999 йилда туғилган самарқандлик таниши пойт…
09:22 / 02.03.2026

														
														1 мартдан газ нархлари оширилмади — Энергетика вазирлиги

1 мартдан газ нархлари оширилмади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 1 мартдан газ нархи оширилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
16:57 / 01.03.2026

														
														Тошкентга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолиб кетган

Тошкентга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолиб кетган

Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар муносабати билан Қатарда бўлиб турган 600 га яқин Ўзбекистон фуқароси орасида жабрланганлар ан…
16:28 / 01.03.2026

Бу ҳам қизиқ

1 март учун об-ҳаво маълумоти

1 март учун об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ша…
16:13 / 28.02.2026
Тошкент вилоятида прокуратура ходими 9 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент вилоятида прокуратура ходими 9 минг доллар пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (…
12:21 / 02.03.2026
Қирғизистон Россия туфайли Европа Иттифоқига ультиматум қўйди

Қирғизистон Россия туфайли Европа Иттифоқига ультиматум қўйди

“Шу билан бирга Европа Иттифоқи Бишкек айбсизлигини исботлаш ва жазодан қочиш учун нима қилиши кераклигини белгиламади”, – д…
16:43 / 02.03.2026
Бокс. “Странжа” турнирида 17 та медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада тенгисиз бўлди

Бокс. “Странжа” турнирида 17 та медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада тенгисиз бўлди

​Мусобақада Ўзбекистондан кейинги ўринни Қозоғистон 9 та медаль билан қўлга киритган бўлса, украиналик боксчилар кучли учлик…
09:53 / 02.03.2026
Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Ташқи ишлар вазирлиги

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Ташқи ишлар вазирлиги

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
10:12 / 01.03.2026
2 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечас…
15:30 / 01.03.2026
Дзюдо. Ўзбекистон “Катта Дубулға” турнирини учинчи ўринда якунлади

Дзюдо. Ўзбекистон “Катта Дубулға” турнирини учинчи ўринда якунлади

Кеча Тошкентда дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирини ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 8 та…
11:38 / 02.03.2026
3 март учун об-ҳаво маълумоти

3 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
16:32 / 02.03.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни иккинчи бор огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни иккинчи бор огоҳлантирди

Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабабли Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан Фронторти буйруғига қатъий амал қилиш сўралд…
14:40 / 28.02.2026
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди

Хўш, Эронни энди ким бошқаради?
09:04 / 01.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!