$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
20° Кечаси 10°

Шерматовдан қолган “мерос” – аҳоли маҳалла мактабининг “сотилиши”дан норози

17:56 / 25.12.2021

Таҳририятга келиб тушган навбатдаги мурожаатлардан бири Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган 141-умумий ўрта таълим мактаби хусусида бўлди.

Туманнинг Оқилон маҳалласида жойлашган мазкур мактаб айни пайтда иккига бўлинган – давлат ва хусусий. Аҳолининг норозилиги ҳам айнан мактабнинг тадбиркорга узоқ йилга ижарага бериб юборилганига бўлмоқда.

Таҳририят қўлида турган ҳужжатларнинг кўрсатишича, ҳаммаси Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 10 август куни Шайхонтоҳур туманига ташрифидан сўнг бошланган.

Гап шундаки, давлат раҳбари туманга ташрифи доирасида ҳудуддаги 136 ва 141-мактабларни “қувватидан кам фойдаланилаётгани” учун ва уларнинг “ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида” пилот лойиҳаси тарзида сармоядорларга узоқ муддатли ижарага бериш бўйича топшириқ беради.

Шу тариқа 2018 йил 28 сентябрда ўша вақтдаги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг 237 сонли буйруғи имзоланади ва 29 сентябрдан 141-мактабни давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларни жалб қилиш бўйича конкурс эълон қилинади.

Мазкур конкурсда эса биргина тадбиркорлик субъекти – “Ostrov umnix idey” нодавлат таълим муассасаси (НТМ) иштирок этади.

Халқ таълими вазирлиги танлов комиссиясининг “танлов ҳақидаги эълон муддатидан ортиқ турганига қарамасдан (1 ой муддат), бошқа сармоядорлардан таклиф келиб тушмагани” ҳақидаги важи ишончли бўлса-да, айрим фактлардан кўз юмиб бўлмаяпти. Уларнинг аксарияти кишида танловнинг адолатли ўтганига шубҳа уйғотади.

“Ostrov umnix idey” вазирлик танловига қадар ҳам 141-мактабга бегона бўлмаган

Гап шундаки, мазкур НТМ 2017 йилнинг майида мактаб билан ўзаро шартнома тузиб, 7 ой муддатга бўш турган 3-қаватни ўқувчилар сони кўпайгандан бўшатиб бериш шарти билан ижарага олган. Аммо орадан 3 ой ўтиб, яъни август ойида 141-мактабнинг янги директори ввб. Мақсудова билан 5 йиллик ижара шартномаси тузишга ва ушбу шартномага мактаб биносининг 2-қаватини ҳам киритишга эришилади. Янги ўқув йилидан эса ўқитувчиларнинг норозилигига қарамасдан уларни дарс машғулотлари учун тайёр синф хоналардан кўчириб чиқаришган.

2018 йилнинг августига келиб, “сценарий” такрорланган ва бу сафар янги ўқув йилига тайёрлаб қўйилган биринчи қаватдаги 4та бошланғич синф хоналари “ишғол” қилинган.

Маҳалла фаолларидан бирининг эслашича, ўша воқеада бўш турган хоналар суратга олиниб, “фойдаланилмаётган, бўш турган синф хоналар” сифатида кўрсатилиб, ёлғон маълумот ҳам тарқатилган.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг қишида НТМ директори 141-мактаб устидан шикоят ёзгани ҳақида ҳам эсланди. Шикоят мазмуни эса, фарзандининг ушбу мактабда таълим олаётгани, мактабда иситиш тизимининг ёмонлиги сабаб фарзандининг зотилжам касаллигига йўлиққани ҳақида бўлган ва у тўғридан-тўғри Президент порталига ёзилган.

Аҳолининг ўша вақтдаги эътирозларига эса Шайхонтоҳур тумани ХТБ, шунчаки, бу воқеалардан бехабарликларини айтган, тамом.  

Туман ХТБнинг мазкур воқеага реакциясини 2017-2019 йилларда 141-мактабга келиб кетган директор вазифасини бажарувчилар яхшироқ билишар, эҳтимол. Чунки ушбу кўрсатилган йиллар оралиғида мактабда 3 ёки 5 эмас, 11 нафар директор алмашган ва улар ҳар доим “ввб” бўлишган (Мазкур саноқ бўйича ҳозирда норасмий директорлик қилиб турган “завуч” опа 13-чиси бўлади.)

Бу ўртада эса туманга Президент ташрифи бўлиб ўтган ва вазирликда, катта эҳтимол билан, мактабни хусусийлаштириш ишлари устида бош қотирилаётган бўлган...

Ягона иштирокчиси бўлган танловда ким ғолиб бўлди?

Юқорида таъкидланганидек, танловнинг ягона иштирокчиси вазирлик томонидан ғолиб деб топилди ва бунга асосан, мактабни “Ostrov umnix idey” нодавлат таълим муассасасига топшириш ишлари жадаллашиб кетди.

Танлов ғолиби эълон қилинган санадан 1 ёки 1,5 ой ўтиб, 2019 йилнинг 22 августида уч томонлама – Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ostrov umnix idey” нодавлат таълим муассасаси ўртасида 1957 йилда халқ ҳашари билан қурилган, Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Миллий рўйхатида бўлган 141-мактабни 30 йил муддатга ДХШ асосида сармоядорга ижарага бериш тўғрисида битим имзоланди.

Битимга кўра, НТМга:

– 2024 йилга қадар мактабга жами 5 млрд 10 млн сўм миқдорида инвестиция киритиш;

– Замонавий спорт майдончасини қуриш; (ҳозирда замонавий спортмайдончаси мавжуд ва бу Ҳукуматнинг 2020 йил 16-сентябрдаги 420-Ф-сонли ХДФУ – хизмат доирасида фойдаланиш учун шрифти остида, оммага эълон қилинмаган фармойиши асосида ажратилган 4,86 млрд сўмлик мактабни таъмирлаш ишлари доирасида қурилган (бу таъмир ишларида асосий пудратчиларнинг тўғридан-тўғри танлаб олингани ва бу “тендер савдолари якунига кўра ғолибларни аниқлаш жараёни узоқ вақт талаб қилган”и ҳақидаги важ билан оқлангани алоҳида масала));

– Ички сув ҳавзасини қуриш (айни пайтда қурилмаган);

– Умумий мактаб контингентининг 25 фоизи миқдорида ўқувчиларни тегишли микроҳудудда яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш ваҳк.

Шерматовдан қолган “мерос” ёхуд маҳалла аҳолиси нимадан норози?

Президент топшириғи ёки бошқа “каттакон” ташкилотларнинг қарорларига қарши боришга ким ҳам журъат қиларди?..

Аммо маҳалла аҳолиси “адолатли ўйин” хоҳлайди. Уларнинг бормаган эшиги ёзмаган жойи қолмаган ҳисоби. Қўлларида йиғилган шикоят ва уларга келган жавоб хатларининг ўзи бир сандиқ.

– Ўша йиллари таълим сифати ачинарли аҳволга тушиб кетган пайтлар эди. Бу ерда ўзимизнинг аҳолимиз етарлича ва мактаб ёшидаги болалар талайгина. Таълим сифати тушиб кетгандан кейин ота-оналар болаларини хусусий мактабга ола бошлади. Бу 2016 йилда бошланган ҳолат эди, лекин бундан бизни хабаримиз бўлмаган. Шу тариқа аввал 3-қаватни ва аста-секин бошқа қаватларни эгаллаб олишди. Бу эса 141-мактабни синдириб, уни майдонини пинҳона эгаллаб олиш стратегиясига ўхшайди. 2018 йилда эса “тепадан” мактабни тарқатиш мақсадида 1-синф очилмасин деган оғзаки буйруқ ҳам берилган.  Мактабни эгаллаб олиш аввалдан бошланган. Шундан кейин мактаб тендерга қўйилган. Маҳаллага келиб маслаҳат ҳам қилишмаган. 2019 йил 22 августда эса уч томонлама Битим имзоланган. Қарангки, шартнома ўқув йили бошланишидан атиги бир ҳафта олдин, 22 августда тузиляпти. Улар ундан кейин бу шартномани мактабга кўрсатишади ва ўқув йили учун тайёр таъмирлаб қўйилган “А” корпусдаги синфхоналарга кириб боришган. Бизнинг болаларимизни эса таъмирланмаган “Б” корпусга олиб ўтишган,. Шу тариқа жамоатчиликнинг билдирган эътирозлари сабаб мактабнинг “Б” корпусини сақлаб турибмиз, – дейди “Оқлон” МФЙ фаоли, 141-мактаб кузатув кенгаши аъзоси Муҳаммадисо Иноғомов.

Муҳаммадисо Иноғомовнинг таъкидлашича, айни пайтда маҳаллада 19 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила рўйхатга олинган. Уларнинг 3 нафар мактаб ёшидаги фарзандлари бор, лекин, бирортаси юқоридаги Битимга кўра хусусий мактабда ўқишмайди.

Тўғрироғи, икки нафар бола оиласининг ўзи буни истамайди: у ердаги ижтимоий табақаланишга тоқати йўқ. Бир нафар ўқувчининг онаси Дилобар Ниязова эса фарзандини хусусий мактабга қўйганидан пушаймон.

– Аввалига яхши қабул қилишди. Суриштириб турдим: ўқитувчилари яхши ўқиётганини айтишарди. 2 ойдан сўнг пул сўрашни бошлади. Оқибат шу бўлдики, бир ойдан сўнг менга “боланг икки ойдан бери шкафни ичида ўтиради, унда психологик бузилиш бор”, деб мактабдан ҳайдашди. Бу гапни эшитиш менга ва боламга қанчалик зарба бўлганини билсангиз эди, – дейди у.

Аниқланишича, ҳозирда маҳалладан икки нафар ўқувчи (маҳалла раисининг тавсияномаси асосида) мазкур мактабда имтиёзли асосда ўқияпти.

Маҳалла раиси Муҳаббат Ёқубованинг билдиришича, бугунги кунда маҳаллада 700 нафардан ортиқ мактаб ёшидаги ўқувчилар бўлиб, 141-мактабнинг “давлат мактаби” қисмида 444 нафар (ўтган ўқув йилида 300 нафар бўлган) ўқувчи ўқийди. Маҳалланинг қолган ўқувчи болалари эса яқин ҳудуддаги 186-мактаб ёки шаҳарнинг бошқа ҳудудларидаги мактабларга қатнаб ўқийдилар.

– Хусусий мактабда 286 нафар бола, асосан, бошқа туман ва маҳаллалардан келиб таҳсил олишади. Кимнинг пули бўлса ва шароити кўтарса, хусусий пуллик мактабларда ўқитишяпти. Бу келишмовчилик анчадан бери бор, – дейди маҳалла раиси.

Маълум бўлишича, жорий ўқув йилидан бошлаб “давлат мактаби” қисмида рус тили синфларининг очилиши ўқувчилар сонининг ошишига олиб келган. Маҳалла фаоллари ҳам келгусида 141-мактабнинг тўлиқ тикланишини ва ўз фарзандлари учун таълим сифатини ошириш йўлида ҳаракат қилишларини таъкидламоқдалар.

Шунингдек, улар хусусий тадбиркорнинг тайёр бинога кириб олгани ва пулли мактабни жорий қилгани мактаб ўқувчилари ўртасида катта ижтимоий табақаланишни келтириб чиқараётганидан норози. “Фарзандларимиз бир ҳовлида ўқиётган тенгдошларини мисол қилиб кўрсатиб, нега биз бундай кийинмаймиз, бундай нарсаларни олиб емаяпмиз, нега машиналарда келиб-кетмаймиз, деб савол беришяпти. Улар, ахир, бола-ку. Нима деб тушунтирамиз?” – дейди маҳалла аҳли.

141-мактаб ҳақида Президент ташрифидан олдин давлат раҳбарига ҳисобот киргизганлар масаланинг бу томонларини ҳисобга олишмадими? Танловни ютиб чиққан тадбиркорнинг ғолиб бўлиши аввалдан тузилган режа эмаслигига бу халқни ким ишонтиради? Гап миллат келажаги, унинг эртанги билимли ва салоҳиятли бўлиб етишиб чиқиши керак бўлган авлод ҳақида кетяпти...

Уларнинг кўз ўнгида ўйнаётган ўйинларимиз адолатли бўлиши керак эмасми?..

Таҳририят

P/S: Xabador.uz иккинчи томонни ҳам эшитиш мақсадида ҳар иккала мактаб мутасаддилари билан учрашиш ниятида 141-мактабга борди. Аммо жамоанинг бу уриниши бесамар кетди: тасвирга олиш гуруҳи бинога киритилмади. Камига эса хусусий мактаб томони таҳририятни уларнинг тинчлигини бузганликда айблаб, ҳудудий ИИБга шикоят киритди.

Таҳририят мазкур шикоят аризаси бўйича ҳудудий ИИБ вакили билан расмий ОАВ сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида суҳбатлашиб олди ва бу вазиятда таҳририятнинг журналистик суриштирув ўтказишига қонунан ҳеч қандай тўсиқ бўлиши керак эмаслиги тушунтирилди.


Бу ҳам қизиқ

Чет эл фуқароларига 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади

Чет эл фуқароларига 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади

Ушбу ҳуқуқ 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
11:31 / 19.04.2025
Жиззахда ҳомиладор аёл калтаклангани юзасидан муносабат билдирилди

Жиззахда ҳомиладор аёл калтаклангани юзасидан муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳрида бир ҳомиладор аёл калтаклангани акс этган видеотасвирлар тарқалди.
21:23 / 19.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Татаристонда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди”, – деб хабар…
14:10 / 19.04.2025
20 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
22:37 / 19.04.2025
Тошкент вилоятида рухсат этилган максимал тезлик пасаяди

Тошкент вилоятида рухсат этилган максимал тезлик пасаяди

17 апрель куни Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев аҳоли пунктларидан ташқаридаги 37 та участкада автотранспорт тезлигини со…
20:17 / 19.04.2025
Заргарлар мол-мулк солиғидан озод қилинди

Заргарлар мол-мулк солиғидан озод қилинди

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинди. Бу ҳақда Адлия вази…
19:28 / 19.04.2025
Руслан Абдуллаевга профбокс камари учун иккита жанг етарли бўлди

Руслан Абдуллаевга профбокс камари учун иккита жанг етарли бўлди

Бугун, 20 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Оушенсайд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қў…
11:04 / 20.04.2025
Абхазия Республикаси “свет”сиз қолди

Абхазия Республикаси “свет”сиз қолди

“19 апрель куни тан олинмаган Абхазия Республикаси ҳудудининг барча қисмида электр энергияси таъминоти тўхтатилди. Грузия эн…
15:52 / 19.04.2025
Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди.
15:37 / 18.04.2025
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг раислигига сайланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг раислигига сайланди

Кеча, 18 апрель куни Спорт вазирлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдан ташқари конференцияда Ўзбекистон талабалар спорти…
08:54 / 19.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!