Метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 2025 йил 3 ноябрдан, турар жой объектларида 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилиши маълум қилинди.
Сизнинг турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликларни аниқласангиз ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлигининг гувоҳи бўлсангиз 1055 ёки 71 210-01-87 рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда.
“Бу билан Сиз, шаҳардаги иссиқлик таъминоти етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз”, – дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!